Factfulness. Ханс Рослинг
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Factfulness - Ханс Рослинг страница 21
Барча фарзандларини мактабга юборишга қурби етмайдиган камбағал ота-оналар кўпинча ўғил фарзандларини биринчи ўринга қўйган. Аммо 1970 йилдан бери ажойиб ўсиш кузатилди. Турли қитъаларда яшовчи ҳар хил дин ва миллатга мансуб деярли барча ота-оналар ҳозирда фарзандларининг барини мактабга юборишга қодир ва улар ўғли билан бир қаторда қизини ҳам мактабга бермоқда. Мактабда қизлар сони ўғил болаларга деярли етиб олган: бошланғич мактаб ёшидаги 90 фоиз қиз мактабга қатнайди. Ўғил болаларда эса бу кўрсаткич 92 фоизни ташкил қилади. Деярли фарқ йўқ.
I даражадаги таълим ҳақида гап кетганда, айниқса, ўрта ва олий таълим масаласида ҳали ҳам гендер тафовут бор, аммо бу шу пайтгача эришилган ютуқларни йўққа чиқаролмайди. Мен бу ютуқларни нишонлаш ва кўпроғига эришиш учун курашни давом эттириш ўртасида зиддиятни кўрмаяпман. Мен поссибилистман. Ва биз эришган ютуқлар менга барча қизларни ва барча ўғил болаларни мактабга жалб қилиш мумкин эканини ҳамда буни амалга ошириш учун астойдил ҳаракат қилишимиз керак эканини кўрсатади. Бу ўз-ўзидан амалга ошиб қолмайди. Агар аҳмоқона нотўғри тасаввурлар сабаб умидимизни узсак, бу умуман амалга ошмаслиги мумкин. Умиднинг йўқолиши, эҳтимол, салбийлик инстинкти ва у келтириб чиқарган нодонликнинг энг даҳшатли оқибатидир.
Салбийлик инстинктини қандай бошқариш мумкин?
Ҳамма ҳаёт оғирлашяпти, деб жар солиб турган бир пайтда ҳаёт яхшиланаётганини англаши учун миямизга қандай ёрдам бера оламиз?
Муаммонинг ечими барча нохуш янгиликларни яхшироқ янгиликлар билан мувозанатлашда эмас. Бу шунчаки ўзини-ўзи алдаш, тасалли бериш ва бошқа томонга қараб оғиб кетиш хавфини туғдиради. Бу худди ҳаддан ортиқ шакарни ҳаддан ортиқ туз билан мувозанатга келтиришдек гап. Ҳаёт қизиқарлироқ тус олиши мумкин, аммо соғлом мувозанатга эга бўлмайди.
Менга мос келган ечим – миямда бир вақтнинг ўзида иккита фикрни сақлашга ўрганиш бўлди.
Кимдир ҳаммаси яхшиланяпти, деганини эшитсак, худди улар “хавотир олма, хотиржам бўл” ёки ҳатто “аҳа мият берма” деган гапларни ҳам қўшиб қўймоқда, деб ўйлаймиз. Аммо мен ҳаммаси яхшиланяпти десам, умуман бу каби қўшимча гапларни назарда тутмайман. Албатта, дунёдаги даҳшатли муаммоларга эътибор бермасликни тарғиб қилмайман. Айтмоқчиманки, ҳаммаси ёмон ҳам, яхши ҳам бўлиши мумкин.
Дунёни инкубаторда муддатидан илгари туғилган чақалоқ деб тасаввур қилинг. Чақалоқнинг соғлиғи жуда ёмон. Унинг нафас олиши, юрак уриши ва бошқа муҳим белгилар доимий кузатиб борилади. Шунда аҳвол яхши ёки ёмон тарафга кетаётганини тезда кўриш мумкин. Бир ҳафтадан сўнг гўдакнинг аҳволи анча яхшиланди. Барча асосий кўрсаткичлари яхши, аммо чақалоқ ҳали яна инкубаторда яшаши керак, чунки унинг соғлиғи хавф остида. Чақалоқнинг аҳволи яхшиланаётганини