Factfulness. Ханс Рослинг

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Factfulness - Ханс Рослинг страница 19

Жанр:
Серия:
Издательство:
Factfulness - Ханс Рослинг

Скачать книгу

челак ва микробларни ўлдириш учун совун бор. Болаларининг кўпи эмланган. Ўртача ҳисобда улар 1800 йилда I даражада бўлган шведлардан 30 йил ортиқ умр кўради. Ҳатто I даражадаги ҳаёт ҳам анча яхшиланган.

      Сизнинг мамлакатингиз ҳам анча ривожланган. Қаерда яшашингизни билмасам ҳам, буни ишонч билан айтишим мумкин, чунки сўнгги 200 йил ичида дунёнинг ҳар бир мамлакати умр кўриш давомийлигини яхшилаб олди. Аслида ҳар бир мамлакат деярли ҳар бир мезон бўйича яхшиланган.

Яна 32 та яхшиланиш

      Онгингизда ҳаёт ҳали-ҳамон қийинлашмоқдами? Ундай бўлса, мен келтирадиган маълумотларга тайёр туринг. Сизга 32 та яхшиланишни кўрсатаман.

      Уларнинг ҳар бири учун ўта қашшоқлик ва умр кўриш давомийлиги тўғрисида айтиб берганларимга ўхшаш мисолларни келтиришим мумкин эди. Улар ҳақида одамлар маълумотлар билдирадигандан ҳам мунтазам равишда салбийроқ ўйлашини кўрсата оламан. (Қаердаки кўрсата олмасам, билингки, у ҳақда ҳали одамлардан сўрамаганмиз.)

      Лекин бу изоҳларнинг барчасини битта китобга сиғдира олмайман, шунинг учун фақат жадвалларни келтираман. Келинг, аввалига йўқолиб кетаётган ёки аллақачон йўқ бўлган 16 та ёмон ҳолатдан бошлайлик. Кейин анча яхшиланган 16 та ҳолатни кўриб чиқамиз.

      Бу глобал ўзгаришларни шунчаки деразадан ташқарига қараб кўриш қийин. Уларнинг бари уфқдан нарида содир бўлмоқда. Аммо яхшилаб эътибор берсангиз, айрим нишоналарни пайқашингиз мумкин. Диққат билан тингланг. Ёш бола гитара ёки пианино чалишни машқ қилаётганини эшитяпсизми? Ўша бола чўкиб кетмаган, аксинча, мусиқа чалиш завқи ва эркини ҳис қилмоқда.

      Кўпроқ даромад топишдан мақсад фақат қўлимизда кўпроқ даста пул бўлиши эмас. Узоқроқ умр кўришдан мақсад фақат қўшимча вақтга эга бўлиш эмас. Асосий мақсад – ўзимиз истаган нарсани қилиш эркига эга бўлишдир. Менга келсак, мен циркни яхши кўраман, яна набираларим билан компьютер ўйнашни ва ТВни у каналдан бу каналга олишни ҳам. Эҳтимол, маданият, эркинлик, тараққиёт мақсадларини ўлчаш қийиндир, аммо жон бошига қанча гитара тўғри келиши ажойиб кўрсаткич бўла олади. Гитара чертаётган бола эса буни анча юқорига кўтарди. Шундай чиройли статистикадан кейин ҳам қандай қилиб дунё ёмон томонга ўзгармоқда, дейиш мумкин?

      Салбийлик инстинкти

      Кўп жиҳатдан буларга биздаги салбийлик инстинкти, яъни яхши нарсалардан кўра кўпроқ ёмон нарсаларни осон пайқашимиз сабаб бўлади. Бу ерда учта нарса содир бўлади: ўтмишни нотўғри эслаш, журналистлар ва фаоллар воқеаларни саралаб узатиши ҳамда ҳаёт оғирлашаётган пайтда яхши нарсаларни айтиш эриш туюлади, деган кайфият.

Огоҳ бўлинг: асл ўтмиш хотирангиздагидан ёмонроқ бўлган

      Асрлар давомида кексалар доим ёшлик чоғларини идеаллаштириб, ҳозир ҳамма нарса ўзгариб кетганини таъкидлайди. Ҳа, тўғри, ўзгарган, аммо улар назарда тутгандек эмас. Кўп нарса ҳозиргидан яхшироқ эмас, балки

Скачать книгу