Factfulness. Ханс Рослинг
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Factfulness - Ханс Рослинг страница 20
Матбуот эркинлигининг ошиб бораётгани ҳамда технологиялар такомиллашаётгани туфайли биз ҳалокатлар ҳақида олдингидан ҳам кўпроқ хабардор бўлиб бормоқдамиз. Бир неча аср муқаддам европаликлар Америкадаги маҳаллий халқларга қирғин келтиргани Эски дунёда янгилик ясамаган эди. Марказий режалаштириш тизими Хитой қишлоқларида оммавий очарчиликни келтириб чиқарганида миллионлаб одамлар очдан ўлган. Европада коммунистик қизил байроқ кўтариб юрган ёшлар эса бу ҳақда ҳеч нарсани билмаган. Ўтмишда бутун бир турнинг йўқ бўлиб кетиши ёки экотизимнинг бузилишини ҳеч ким англамаган, ҳатто қайғурмаган ҳам. Ҳозир барча яхшиланган нарсалар қатори азоб уқубатларга бўлган сезувчанлигимиз ҳам анча ривожланди. Мана шунинг ўзи инсоният тараққиётидан дарак беради, лекин одамларда бу тамомила акс таассурот уйғотмоқда.
Шу билан бирга, фаоллар ва лоббилар тенденцияда юзага келган ҳар қандай қисқа чўкишни “дунёнинг охири” деб ишонтиришга уринади. Гарчи умумий тенденция ривожланаётгани аниқ кўриниб турган бўлса ҳам, улар бизни таҳликали муболағалар ва башоратлар билан қўрқитади. Масалан, АҚШда зўравон жиноятлар 1990 йилдан бери камайганини кузатиш мумкин. 1990 йилда салкам 14.5 миллионта жиноят қайд этилган бўлса, 2016 йилга келиб бу кўрсаткич салкам 9.5 миллионга тушган. Ҳар сафар даҳшатли ҳолат юз берса (одатда ҳар йили юз берган), янгиликларда эълон қилинган. Шунинг учун аксар одамлар жуда кўп ҳолатларда зўравонлик жинояти кўпайиб кетяпти, деб ишонади.
Ҳаёт борган сари ёмонлашиб кетяпти, деган хаёлларга берилишимиз табиий. Янгиликларда узлуксиз равишда ҳозирда рўй бераётган нохуш ҳодисалар кўрсатилади. Бу ҳолат бизда шакллантирадиган тушкунлик ҳисси кейинчалик ўтмишни эслай олмаслигимиз таъсирида янада кучаяди; тарихда фақат яхши кунлар хотирамизда қолгани сабабли бир йил, ўн йил ёки эллик йил аввал ҳам худди шунча, балки бундан ҳам кўпроқ жиноят содир бўлганини эсламаймиз. Ана шундай хаёллар баъзи одамларда кучли стресс ҳолатини келтириб чиқаради, бошқа одамларнинг эса умидини йўққа чиқаради. Тайинли сабабларсиз.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Дунё ёмон томонга ўзгаряпти, деганда одамлар аслида нимани ўйлайди? Менимча, улар ўйламайди. Улар ҳис қилади. Агар сизга мана шу барча чиройли маълумотларни кўрсатганимдан кейин ҳам ҳаёт яхшиланяпти, деган фикримга қўшилишга кўнглингиз чопмаса, менимча, ҳали ечимини топмаган катта муаммолар борлигини биласиз. Тахминимча, ҳаёт яхшиланяпти деганимда мен сизга гўё ҳаммаси яхши ёки