Factfulness. Ханс Рослинг
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Factfulness - Ханс Рослинг страница 16
“Дунё ёмон томонга ўзгармоқда”. Бу гапни ҳаммадан ҳам кўпроқ мен эшитсам керак. Дунёда кўп ёмон нарсалар борлиги мутлақ ҳақиқат, албатта.
Иккинчи жаҳон урушидан кейин уруш қурбонлари сони камайган, аммо Сурия уруши бу тенденцияни ўзгартириб юборди. Террорчилик ҳам яна ўсиб боряпти (бунга тўртинчи бобда яна қайтамиз).
Кўп балиқ овлаш ва денгизлардаги аҳволнинг ёмонлашиши ҳақиқатан хавотирланарли ҳол. Дунё океанларида ўлик ҳудудлар ва йўқолиш хавфи остида турган турлар сони кўпайиб бормоқда.
Музлар эримоқда. Денгиз сатҳи, эҳтимол, кейинги 100 йилликда қарийб бир метрга кўтарилиши мумкин. Ҳеч шубҳа йўқки, буларнинг барига одамлар атмосферага чиқараётган иссиқхона газлари сабаб бўлмоқда. Ҳатто биз газ чиқаришни тўхтатганимизда ҳам мавжудлари ҳали бери тарқамайди.
2007 йили АҚШ кўчмас мулк бозорининг инқирозига (бу ҳеч бир тартибга солувчининг хаёлига ҳам келмаган эди) деярли ҳеч ким тушунмаган абстракт сармоялар хавфсизлиги ҳақида кенг тарқалган хато тасаввурлар сабаб бўлган. Тизим ҳалигача аввалгидек мураккаб ва инқироз яна такрорланиши мумкин. Балки, эртага.
Сайёрамиз молиявий барқарор, тинч ва муҳофаза қилинадиган табиий ресурсларга эга бўлиши битта нарсага бориб тақалади. У ҳам бўлса, негизида дунёни фактларга асосланган ҳолда тушуниш ётувчи халқаро ҳамкорликдир. Шунинг учун дунё ҳақида тўғри билимга эга бўлмаслик энг ташвишланарли муаммо.
Мен нуқул салбий гаплар эшитиб юраман. Сиз “Ҳанс, балки, сенга ҳаётдан энг хафа одамлар учраётгандир”, дейишингиз мумкин. Биз буни текширишга қарор қилдик.
Бу бобнинг бошида берилган “Дунё яхши томонга ўзгаряпти деб ўйлайсизми? Ёмонлашяптими? Ёки ўзгармаяптими?” деган саволни ўттизта мамлакатдаги одамларга бердик. Мана уларнинг жавоблари:
Мен маълумотларга ҳеч қачон 100 фоиз ишонмайман, сиз ҳам ишонмаслигингиз керак. Доим қандайдир ноаниқлик бўлади. Бизнинг ҳолатда эса мен бу рақамларни тахминан тўғри деб айтган бўлардим, лекин кичик фарқларга асосланиб хулоса қилишга шошмаслик керак. (Айтганча, статистикада бир яхши умумий тамойил бор: агар фарқлар, дейлик, 10 фоиздан кичикроқ бўлса, хулоса чиқаришга шошилманг!) Аммо катта картиналар аниқтиниқлигича туради. Аксарият одамлар дунё ёмон томонга ўзгаряпти, деб ўйлайди. Нега бунчалик стрессга тушишимизга ажабланмаса ҳам бўлади.
Статистика терапия сифатида
Дунёда содир бўлаётган барча ёмон нарсалардан огоҳ бўлиб туриш осон. Яхши нарсаларни пайқаш эса қийинроқ: ОАВда ҳеч қачон хабар қилинмаган миллиардлаб ривожланишлар бўлган. Йўқ, сиз мени нотўғри тушунманг. Мен салбийликни мувозанатлаш учунгина сийқаси чиққан ижобий янгиликлар ҳақида гапирмаяпман. Мен дунёни ўзгартирадиган, бироқ жуда секин, жуда ҳам майда бўлакли ёки янгилик сифатида бериш учун ўта