Factfulness. Ханс Рослинг

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Factfulness - Ханс Рослинг страница 12

Жанр:
Серия:
Издательство:
Factfulness - Ханс Рослинг

Скачать книгу

ойларни ҳисобга олмаганда. Ундай пайтлар оч ҳолатда уйқуга кетасиз. Кунлардан бир кун кенжа қизингизни қаттиқ йўтал тута бошлайди. Уй ичида ёқилган оловнинг тутуни унинг ўпкасини зарарлаган. Антибиотик сотиб олай десангиз, қурбингиз етмайди. Орадан бир ой ўтиб, қизингиздан айриласиз. Бу ўтакетган қашшоқлик. Лекин сиз ҳаракат қилишда давом этасиз. Агар омадингиз келиб, ҳосил баракали бўлса, ортганларини сотишингиз ва кунлик даромадингизни 2 долларга чиқаришингиз мумкин. Бу билан сиз кейинги босқичга ўтасиз. Омад! (Бугунги кунда тахминан 1 миллиард одам шундай яшайди.)

      II ДАРАЖА. Уддаладингиз. Кунлик даромадингизни 4 бараварга оширдингиз ва кунига 4 доллар топяпсиз. Бу ҳар бир кун учун қўшимча 3 доллар дегани. Бу пулларни нима қиласиз? Энди ўзингиз етиштирмайдиган маҳсулотларни сотиб олишингиз мумкин. Товуқ олишингиз мумкин. У эса тухум қўяди. Бироз пул жамғариб, болаларингиз оёғига сандал, битта велосипед ва яна бир қанча елим челаклар олишингиз мумкин. Энди бир кунга етарли сув ташиш учун ярим соат вақт кетади. Газ плита ҳам олсангиз бўлади. Шунда болаларингиз ўтин териб юрмай мактабга боради. Электр бўлса, болаларингиз лампочка ёруғида дарс тайёрлайди. Аммо электр энергияси кун совиганда тез-тез ўчиб туради. Яна пул йиғиб, матрас оласиз, шунда ортиқ лой полда ётишингизга тўғри келмайди. Ҳаётингиз бирмунча яхшиланган, аммо барибир ишончсиз. Биргина касаллик ва сиз дори сотиб олиш учун бор-будингизни сотишингизга тўғри келади. Кейин яна I даражага тушиб қоласиз. Кунига қўшимча 3 доллар келиб тургани яхши, аммо ҳақиқатан ривожланишни истасангиз, даромадингизни яна 4 бараварга оширишингиз керак. Маҳаллий тикув цехига ишга киролсангиз, оилангизда мунтазам маош оладиган биринчи одам бўласиз. (Бугунги кунда тахминан 3 миллиард киши шундай яшайди.)

      III ДАРАЖА. Қойил! Буни ҳам уддаладингиз! Сиз бир нечта ишда ишлайсиз. Кунига 16 соат, ҳафтасига 7 кун меҳнат қиласиз ва даромадингизни яна 4 бараварга кўпайтириб, кунига 16 доллар топяпсиз. Жамғармангиз анча кўпайиб қолган. Уйингизга қувурда совуқ сув келтирдингиз. Энди челаклаб сув ташишга ҳожат йўқ. Узлуксиз электр энергияси фарзандларингиз уйга вазифаларини пухтароқ тайёрлашига ёрдам беради. Уйингизга музлаткич сотиб олиб, озиқ-овқат сақлашингиз, ҳар куни ҳар хил таом ейишингиз мумкин. Яна пул йиғиб, мотоцикл сотиб оласиз ва шаҳарчадаги яхшироқ ҳақ тўлайдиган заводда ишлагани бориб-келишингиз мумкин. Бахтга қарши бир куни йўлда бахтсиз ҳодиса рўй беради ва сиз фарзандларингизнинг ўқиши учун йиққан пулларингизни тиббий харажатларга ишлатишга мажбур бўласиз. Яна тузалиб, оёққа турасиз ва йиғиб қўйган пулларингиз сабаб энди аввалги даражага тушиб қолмайсиз. Икки нафар фарзандингиз мактабни битириб, ўрта-махсус таълимни бошлади. Агар битириб олса, сиздан ҳам яхшироқ маош топа бошлайди. Буни нишонлаш учун оилангизни олиб биринчи марта таътилга чиқасиз ва вақтингизни чоғ ўтказиш учун бир кунга соҳилга жўнайсиз. (Бугунги кунда тахминан 2 миллиард одам шундай яшайди.)

      IV ДАРАЖА. Кунига

Скачать книгу