Factfulness. Ханс Рослинг

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Factfulness - Ханс Рослинг страница 15

Жанр:
Серия:
Издательство:
Factfulness - Ханс Рослинг

Скачать книгу

велосипеди ва мотоцикли бор, сандал киядиган ва умуман оёқяланг юрадиган одамларнинг ўртасидаги фарқни илғамаслик табиий.

      Мен ҳар бир даражадаги одамлар билан танишиб, гаплашиб кўрган киши сифатида сизни ишонтириб айтаманки, ердаги I, II ва III даражадагилар учун фарқ ниҳоятда муҳим. I даражада яшаётган ўта қашшоқ одамлар кунига бир доллардан эмас, балки тўрт доллардан топса, ҳаёти қанчалар ўзгариб кетишини жуда яхши билади. Кунига 16 доллар топиш ҳақида-ку, гапирмаса ҳам бўлади. Ялангоёқ юришга мажбур одам велосипеди бўлса, шаҳарчадаги бозорга боришда қанча вақт, қувват тежашини, у ерга тезроқ етиб боришини ва бу соғлиғи учун ҳам фойдали эканини яхши билади.

      Ўта драматик тус берилган “бўлинган” дунёқарашни тўрт даражали тизимга алиштириш бу китобда сиз ўрганадиган фактларга асосланган дунёқарашнинг биринчи ва энг муҳим қисмидир. Сиз энди буни биласиз. Унчалик қийин эмас, тўғрими? Китобнинг қолган қисмида ушбу тўрт даражадан турли нарсаларни, жумладан, кўтарилишлар, чўкишлар, интим муносабатлар, пазандалик ва каркидонларни тушунтиришда фойдаланаман. Улар сизга дунёни тиниқроқ ва тўғри англашга ёрдам беради.

      Нотўғри тасаввурни овлаш, тутиш ва тўғрисига алиштириш учун нималар керак бўлади? Маълумотлар. Сиз маълумотларни кўрсатиб, уларнинг ортидаги воқеликни тасвирлаб беришингиз керак. Шунинг учун ЮНИСЕФ маълумотларига, пуфакли диаграммаларга ва интернетга раҳмат айтсак арзийди. Аммо сизга яна бир нарса керак бўлади. Нотўғри тасаввурлар фақат улар билан бир хил даражада оддий, аммо жўялироқ фикрлар бўлгандагина йўққа чиқади. Тўрт даража эса айнан шу вазифани бажаради.

      Фактдорлик

      Фактдорлик бу … бўшлиқ ҳақида сўз кетаётганини илғаб олиш ва ўртасида бўшлиқ бўлган иккита алоҳида гуруҳни тасвирлашини эслашдир. Воқелик кўпинча қутбларга ажралмайди. Одатда кўпчилик айнан ўртада, бўшлиқ бўлиши керак бўлган жойда бўлади.

      Бўшлиқ инстинктини бошқариш учун кўпчилик қаерда эканини топинг.

      • Ўртача кўрсаткичлар қиёсланганда эҳтиёт бўлинг. Агар ёйма рақамларни текширсангиз, улар устма-уст тушишини кўришингиз мумкин. Эҳтимол, бўшлиқ мутлақо йўқдир.

      • “Энг” кўрсаткичлар қиёсланганда эҳтиёт бўлинг. Мамлакатлар ёки одамларнинг барча гуруҳларида энг юқорида ва энг қуйида турганлар бўлади. Улар орасидаги фарқ баъзан ҳаддан ташқари адолатсиз кўринади. Лекин ҳатто шундай бўлганда ҳам, кўпчилик одамлар ўртада, айнан бўшлиқ бор деб тахмин қилинган жойда бўлади.

      • Юқоридан назар. Эсингизда бўлсин, юқоридан пастга қараш манзарани бузиб кўрсатади. Ҳамма нарса бир хилда пастқам кўринади. Аслида эса ундай эмас.

      ИККИНЧИ БОБ

      САЛБИЙЛИК ИНСТИНКТИ

Қандай қилиб Мисрда туғилиб қолдим ва инкубатордаги чақалоқ дунё ҳақида бизга нимани ўргатиши мумкин?

      Қуйидаги қайси фикрга кўпроқ қўшиласиз?

      □

Скачать книгу