Factfulness. Ханс Рослинг

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Factfulness - Ханс Рослинг страница 18

Жанр:
Серия:
Издательство:
Factfulness - Ханс Рослинг

Скачать книгу

ҳақида ҳисобот топшира бошлади. Ҳукумат марказий режалаштириш таназзулга учраганини тан олмади ва Хитой ҳукумати ҳалокатни 36 йил давомида сир тутиб келди. 1996 йилгача бу ҳақда инглиз тилида ташқи дунёга ҳеч бир сўз айтилмади. (Ўйлаб кўринг-а, ҳозирги кунда бирорта давлат 15 миллион киши ўлганини дунёдан яшира оладими?)

      Ҳатто Хитой ҳукумати бу фожиа ҳақида бутун дунёга маълум қилганида ҳам бугун қаер муҳтож бўлса, егулик тарқатадиган БМТ озиқ-овқат дастури ҳам ёрдам беролмаган бўларди. Чунки 1961 йилгача ундай ташкилот мавжуд эмасди.

      Ҳозирги ҳолатни тарихий контекстга қўйсак, дунё ёмон томонга ўзгармоқда, деган хато тасаввурни сақлаб қолиш қийинлашади. Тўғри, ҳозирда дунёда кечаётган қурғоқчилик ва очарчиликни паст баҳоламаслигимиз керак. Лекин ўтмишдаги фожиалар ҳақида билсак, бу бизга дунё қандай қилиб шаффоф ва керак бўлганда ёрдам олиш мумкин бўлган жойга айланганини англашга ёрдам беради.

Мен Мисрда туғилганман

      Ватаним Швеция бугун IV даражада ва дунёдаги энг бой, аҳолиси энг соғлом мамлакатлардан бири. (Мамлакат IV даражада дегани бу ўша мамлакатдаги ўртача одам тўртинчи даражада деганидир. Буни Швецияда ҳамма IV даражада яшайди, деб тушунмаслик керак. Ёдингизда бўлсин, ўртачалар ёймаларни яширади.) Аммо у доим ҳам ундай бўлмаган.

      Энди сизга энг севимли графигимни кўрсатмоқчиман. Китобнинг ички муқовасида унинг рангли версияси ҳам берилган. Мен уни Жаҳон соғлиқни сақлаш жадвали деб атайман ва у соғлиқ ва бойлик бўйича дунё харитасига ўхшайди. Аввалги бобда келтирилган пуфакчали графикда бўлгани каби ҳар бир мамлакат пуфакча орқали ифодаланган ва пуфакчанинг ҳажми мамлакат аҳолисининг сонини кўрсатади. Худди аввалгидек кам бағал мамлакатлар чапда, бой мамлакатлар ўнгда; аҳолиси соғломроқ мамлакатлар юқорида, носоғломроқ мамлакатлар пастда кўрсатилган.

      Эътибор беринг, иккита гуруҳ йўқ. Дунё иккига бўлинмаган. Пастдаги касал ва камбағал мамлакатлардан тортиб юқоридаги бой ва соғлом мамлакатларгача бўлган барча даражадаги мамлакатлар бор. Швеция юқорида. Кўп мамлакатлар ўртада жойлашган.

      Энди мана бу кейинги қисм бироз ҳаяжонли.

      Митти пуфакчаларнинг излари Швециянинг 1800 йилдан бери ҳар йилги соғлиғи ва бойлигини кўрсатади. Жуда зўр ўсиш! Шунингдек, 2017 йилда Швеция ўтмишидаги муҳим йилларга мувофиқ келган айрим мамлакатларни ҳам келтирдим.

      1948 йил жуда муҳим йил бўлган. Иккинчи жаҳон уруши тугаган, Швеция қишки олимпиадаларда медаллар олиш бўйича юқори шоҳсупага кўтарилган ҳамда мен туғилган йил. 1948 йили мен туғилган Швеция Мисрнинг саломатлик-бойлик харитасидаги бугунги ҳолатига мос келади. Яъни у III даражада, шундоққина ўртада бўлган. Швециянинг 1950-йиллардаги турмуш шароити бугунги Миср ёки III даражада бўлган бошқа мамлакатларникига ўхшаш эди. Очиқ канализация зовурлари бўлган ва сув яқинида яшайдиган болалар унга чўкиб кетиши одатий ҳол эди. III даражада ота-оналар боласидан узоқда қаттиқ ишларди, ҳукумат эса сувни тоза сақлаш учун панжара билан тўсиш ҳақида қонунларни ҳали кучга

Скачать книгу