Худоёрхоннинг сўнгги кунлари. Алишер Ибодинов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Худоёрхоннинг сўнгги кунлари - Алишер Ибодинов страница 4
Фитрат “Шарқ сиёсати” асарида шундай ёзади: “Маданият тарихининг энг буюк ва энг тугал қоидаларидан бири шудир: бир улус тирикчилигининг ҳар тўғрисинда юксалиб, тараққий қилиб тинчланса, бирор ёқда кучлироқ бирон бири кўринмаса, ўлкаси кенгайиб, оқчаси кўпайса, ул улуснинг бора-бора ахлоқи бузулар, тотлиғи йўлдан чиқа бошлар. Биз, шарқликлар, даҳи тинчлик ва роҳат сўнгинда бузулиб қолдик, йўлдан оздик, эзгу тилакларимизни унута бошладик. Билим ва ҳунардан юз қайтардик, бирлик ва ахлоқдан айрилдук, оқчаға берилдук, оқчаға сотилдук… Шарқнинг бутун ишлари онгсиз беклар, тушунчасиз хонлар, миясиз муллалар, билимсиз эшонларнинг қўлиға ўтди. Бунлар Шарқнинг бутун тузук ва интизомини бузуб юбордилар. Хонлар ўз қоринларини тўйдирмак учун халқни бир-бири билан уруштирдилар, мамлакатнинг жонли ва муҳим ўрунларини сотдилар… Шарқнинг тараққий йўли кўмулди. Саодат ва тинчлик эшиклари боғланди, саодатнинг энг юксак тепасига чиққан Шарқ йўқсулликнинг энг теран чуқуриға тушди”.
Тарихий далил ва исботларга қатъий асосланган бундай фикрни Алихонтўра Соғуний асарларида ҳам кўриш мумкин: “Нима учун кейинги асрларда Туркистон халқи жоҳилият ботқоғига ботди? Бунинг бош сабаби – динни асоси билан тушунмаган илм-маданият душманлари ҳокимият тепасида бўлдилар. Ўзларини дин ҳомийлари деб эълон қилиб, халқни маърифат нуридан маҳрум, замонавий фанний илмлардан бутунлай йироқ тутдилар… Шунинг учун Туркистон халқининг ичида уйғониш, фикр очилиши бўлмади. Давлатнинг инқирози, миллатнинг онгсизлигига шу жоҳиллар сабабчидур”.
Рад этиб бўлмайдиган бу муҳим хулосани маърифатпарвар олим Исмоилбек Гаспринский қаламига мансуб “Дорур-роҳат мусулмонлари” асари мисолида янада кучайтириш мумкин. Унда Исломнинг Ғарб маданияти ва умуман, дунёвий илм-фан тараққиётига қўшган бемисл ҳиссаси кўрсатиб берилади. Муаллифнинг ёзишича, Андалузияда мусулмонлар томонидан олиб борилган оқилона ва одилона сиёсат натижасида ушбу ўлка Оврупо ва Осиё давлатларига анча йиллар намуна бўлиб турган, илм-фан, қурилиш беқиёс тараққий топган, 800 дан ортиқ мадрасаларда олим ва донишмандларнинг анжуманлари муттасил ўтказиб турилган. Биргина шаҳар ҳокимининг шахсий кутубхонасида 600 мингдан ортиқ китоблар бўлган. Мамлакатдаги етмишдан ортиқ кутубхоналарда сақланаётган китоблардан аҳоли, талабалар абонемент орқали фойдаланишган. “Оврупо мамлакатларидан