Худоёрхоннинг сўнгги кунлари. Алишер Ибодинов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Худоёрхоннинг сўнгги кунлари - Алишер Ибодинов страница 7
Абдураҳмонхон машҳур афғон амири Дўстму-ҳаммадхоннинг невараси эди. Дўстмуҳаммадхон-нинг ўлимидан сўнг унинг ўғиллари орасида бош-ланган тахт учун кураш можароларида ўша ўғилларидан бири – Шермуҳаммадхон ғолиб чиқди ва тахт-га ўтирди. Бу орада ҳукмдорнинг биродарларидан бири Муҳаммад Афзалхон тўсатдан вафот этади ва унинг ўғли – амакисидан чўчиган Абдураҳмонхон Туркистонга қочиб келади. У пайтлари Туркистон деярли тўлиқ Россия тасарруфига ўтган, фақат Қўқон хонлиги ўз мустақиллигини бирмунча сақлаб қолган эди. Абдураҳмонхон Хива хони ва Бухоро амири томонидан ҳам илиқ қабул қилинади. Аммо қочоқ шаҳзода эндиликда ўйинчоқ ҳукмронларга айланган кишиларга ишонмади. Зеро, илгари ҳам турли можаролар боис Туркистон заминига қочиб келган афғон амирларига бу ҳукмдорлар тарафидан дўстлик ва садоқат кўрсатилмаганлигини у яхши биларди. Шу боис шаҳзода рус мустамлакачи амалдорлари ёрдамига ишонарди, холос. Руслар ҳам келажакни ўйлаган ҳолда Абдураҳмондан ёрдамларини аямадилар. Дарҳақиқат, Туркистондаги рус ҳукумати Абдураҳмонга Самарқанд шаҳридан турар жой ва каттагина боғ ҳамда экин майдонлари ажратиб берди. Шаҳарнинг Қаландархона маҳалласида илгари Бухоро амирига тегишли каттагина боғча, уч тўрт хонадан иборат иморатлар бор эди. Чор ҳукумати қувғиндаги шаҳзоданинг яшаш харажатларини ўз зиммасига олди. Туркистон генерал-губернатори, генерал-адъютант, инженер-генерал Константин Петрович фон-Кауфман қочқиндаги шаҳзода – афғон тахти даъвогарларидан бирига доимо кўз-қулоқ бўлиб турарди. У Абдураҳмонхонни ора-сира ўлка пойтахти Тошкентга таклиф қилар, турли байрам ва тантаналарда, қабул маросимларида қатнашувига изн берарди. Кауфманнинг таклифига биноан Абдураҳмонхон тарих илмидан хабардор мирза ёрдамида “Сардор Абдураҳмонхон томонидан баён этилган “Афғонис-тон тарихи” номли китоб ҳам ёзди. Бу китоб тантана билан генерал-губернаторга