Худоёрхоннинг сўнгги кунлари. Алишер Ибодинов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Худоёрхоннинг сўнгги кунлари - Алишер Ибодинов страница 8

Жанр:
Серия:
Издательство:
Худоёрхоннинг сўнгги кунлари - Алишер Ибодинов

Скачать книгу

ҳам етиб бордик. Пешоворда фарғоналик савдогар юртдошлар бор экан, улар хоннинг бу аҳволига зор-зор йиғлашди, сўнг кўплашиб ўзлари пул тўлаб, хон иккимизни Бомбейда кемага ўтқазиб, Жиддага жўнатиб юборишга бош-қош бўлдилар. (Айрим тарихий маълумотларга кўра, Худоёрхон аввал Хива хонлиги ҳудудига бориб туркманлар орасида бир муддат яшириниб юради. Сўнг Афғонистонга, Ҳирот шаҳри атрофларига келади. Кейин эса Эрон орқали Маккаи Мукаррамага йўл олади. Яна Худога аён).

      Жиддадаги туркистонликларни Фарғона хони бораётганлигидан хабардор қилишган экан, ҳайтовур улар бизни иззат билан кутиб олишди. Уч кун Жидда шаҳрида бўлдик. Ҳажга борган юртдошларимиз хон зиёратига тўп-тўп бўлиб келишарди. Кейин ажала туяларда Маккаи Мукаррамага сафар қилдик. Макка зиёратини адо этгач, ўша ерда муқим бўлиб қолдик. Наманганлик Хўжа Калон эшон Сафо Марво юртлари орасида бир иморат қурдириб, ўғиллари Юсуфжон тўра, Амон халифа ҳамда аҳлу аёллари билан яшарди. Биз ҳам Хўжа Калон эшоннинг хонадонида умргузаронлик қилишга киришдик. Иккимиз ҳам шир яланғоч, ҳеч қаердан даромадимиз йўқ, Хўжа Калонга боқиманда эдик.

      Бу орада Фарғонадан келган ҳожилар юрт нотинчлигини, ўрис зулми ҳаддан ошганлигини ҳикоя қилардилар. Улар орқали водийда қолган ҳамфикрларимиз, Олой қирғизлари билан алоқа боғладик. Мусофирлик менинг ҳам жонимдан ўтган эди. Хонимизга “юртга кайтайлик, бир бошга бир ўлим, ғурбатда ғариб бўлиб, юртдан олисда, боз устига мусофирлик ва қарамликда ўлиш сиздек Темур авлодига ярашмас. Агар йўлини қилиб Фарғонага етиб борсак, бизни қўлловчилар топилар” дея таклиф қилдим.

      Зеро, хоннинг ўғиллари Муҳаммад Аминбек, Сайид Умарбек, Ўрмонбек, Фансуруллобеклар ҳозир Тошкентда генерал-губернатор тарбиясида эдилар.

      Катта ўғли Насриддинхон эса отасидан сўнг Қўқонда хон бўлиб, уч ой муддат тахтда ўтирганидан хабарингиз бор. Кейин ярамас фирибгар Пўлатхон исён кўтариб унга ҳамла қилгач, Насриддинхон ҳам Тошкентга қочди. Хозир у киши Оренбургда яшаяпти деб эшитамиз.

      Нафсиламрини айтганда Туркистон ҳозирда ҳам тўлиқ рус ҳукмронлигини бўйнига олгани йўқ. Шаҳару қишлоқлар, Олой тоғларида Худоёрхон учун, мустақил юрт учун жон беришга тайёр одамларни ҳар қадамда учратасиз. Марвда эса туркманлар рус армияси билан жанг қилишни тўхтатгани йўқ. Бу ёқда афғонлар ҳам Кушка атрофидаги ерларни талашиб, Рус устига от солишга тайёр. Фарғонада бош кўтарсак, Қашқарда Ёқуббек авлодлари ҳам қараб турмас… Хуллас, “Фарғона учун жанг қилиш вақти ҳали ўтмаган”, дея хонга ёлбордим. Олисларда Фарғона дея кўзларимиз чашми чош бўлди ахир…

      Хон ҳам шу кайфиятда экан. У киши “Майли, ўлсам ҳам кофирга қарши ўқ узиб ўлайин, шаҳид кетайин, токи авлодлар хотирасида юртни ташлаб қочган шоҳ эмас, балки охирги томчи қони қолгунча ўз она тупроғи учун курашиб шаҳид бўлган эрксевар ҳукмдор сифатида эсланай”, – деди.

      Ха, тақсир, бугунги Худоёрхон бундан саккиз-тўққиз йил аввал осонликча

Скачать книгу