Худоёрхоннинг сўнгги кунлари. Алишер Ибодинов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Худоёрхоннинг сўнгги кунлари - Алишер Ибодинов страница 12

Жанр:
Серия:
Издательство:
Худоёрхоннинг сўнгги кунлари - Алишер Ибодинов

Скачать книгу

куни Каррухда хонақа аҳли учун маърака ўтказилди. Маърака боисини сўраганларга “Фарғоналик ҳожининг ўғли юртида оламдан ўтибди” деб қўяқолишди. Ҳонақада Юсуф афандидан ташқари Худоёрхоннинг асли кимлигини ҳеч ким билмасди. Бир-икки кун фотиҳахонлик бўлди. Ўша кунлардан бошлаб Худоёр яна баттар индамас, тунд кайфият асирлигига тушди. Иштаҳаси йўқолиб, кам таом бўлиб қолди. Кўп ўтмай елкасида бир яра пайдо бўлиб шиша бошлади. Ўқтин-ўқтин собиқ хонни иситма ўз исканжасига оларди. Дард азобини чекаётган хон эртаю кеч ҳужрада инқиллаб ётар, ташқарига фақат ювиниш, таҳорат ҳожати учунгина чиқарди, холос. Илгари деярли ҳар куни бир-икки марта Нурмуҳаммад шарбатдорни “келдимикан” дея суриштириб турган одам энди бу ҳолга ҳам бефарқ бўлиб қолди. Хўжа билан камдан-кам бўладиган суҳбатларда эса қазойи қадар, дунёнинг фонийлиги хусусида кўп сўйлар эди. Бир куни хўжага у ўз ота-боболари тарихини ҳикоя қилди.

      …Албатта Қўқон хонлари ўз аждодларининг Соҳибқирон Темур уруғига мансублиги билан доимо фахрланиб келишган ва бу хусусидаги “Олтин бешик” афсонаси ҳукмрон табақалар, халқ орасида машҳур эди. Ажабланарлиси шуки, водий хонларининг келиб чиқишларини, уларнинг Қўқон тахтига даъволарини асослаб берадиган бу ҳикоят кейинроқ – Олимхон ва Умархон даврларида юзага келган бўлиб, тарих илми зукколари “Олтин бешик” воқеа-ларига улкан шубҳа билан ёндашардилар. Лекин тарихчилар иккинчи бир тарихий ҳақиқат – Қўқон хонларининг ўзларини Темур авлоди дея ҳисоблаган Шаҳрисабз беклари қизи – Ойжон ойим ва Фарғонадаги Минг уруғи раҳнамоларидан Абдураҳмонбек ўртасидаги никоҳдан дунёга келганликлари хусусидаги тарихий далилни ҳам ҳисобга оладилар. Худоёрхон Юсуф ҳожига ўз уруғлари тарихи ҳусусида бир оз бошқачароқ хабар бергувчи маълумотларни ҳам ошкор этди.

      Чуст шаҳрида ҳожагон сулоласи намояндалари бўлмиш Мавлоно Лутфулла Чустий истиқомат қиларди. Сирдарёнинг сўл соҳилида яшовчи чорвадор минг уруғи раҳнамоларидан бири – Чанишбий исмли киши ҳазратнинг муридларидан эди. Одатда шу кишини Худоёрхон уруғ бобокалони деб ҳисоблашади.

      – Чуст ва Қўқондаги жуда кўп кишилардан Чанишбий хусусида маълумотлар олдим, – деб ёзади рус тарихчиси А.Валидов. – Лекин бу кишининг Мавлоно Чустий билан танишлиги шубҳа остида. Мавлоно Лутфулла Чустий милодий 1572 йилда вафот этган. Демак, бу ерда ҳар ҳолда Чанишбийнинг Мавлоно Чустий билан яқинлиги бироз шубҳали. Шундай бўлса-да, Қўқон хонлари ҳар йили ёзда бир карра Чанишбий қабрини зиёрат қилишлари айни ҳақиқат. Унинг мозори Қўқондан етти чақирим наридаги Чанишбий номли қишлоқдадир. Хонларнинг Чанишбий қабрини узлуксиз зиёрат қилишлари айни ҳақиқат. Бундай зиёратлар ҳамиша шоҳона, катта маросим тарзида ўтказилган. Чанишбий Қўқон хонларининг бобокалонлари ҳисобланган. Татар тарихчиси М.Чўқаев ўзининг “Худоёрнинг охирги куни” сарлавҳали мақоласида Худоёрхонни Чанишбийнинг авлоди деб ёзган.

      Сирдарёнинг сўл соҳилида яшовчи чорвадор Минг уруғи раҳномоларидан бири, айрим манбаларда асл исми Лутфулла

Скачать книгу