Худоёрхоннинг сўнгги кунлари. Алишер Ибодинов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Худоёрхоннинг сўнгги кунлари - Алишер Ибодинов страница 15

Жанр:
Серия:
Издательство:
Худоёрхоннинг сўнгги кунлари - Алишер Ибодинов

Скачать книгу

ва аъёнлар зудлик билан Нанай қишлоғидан муллаТошбой исмли машҳур мактабдор домлани олиб келишади. Мазкур домла Худоёр ва Сўфибекка алифбодан сабоқ бера бошлайди. Кўп ўтмай Худоёр “алиф, бе, те, се” дан ҳижжалашга тушди. МуллаТошбой дарҳақиқат билимли, бола онгига сабоқни тез ва пухта сингдиришга қобил домла эди. Рус олими В. Наливкин рафиқаси билан ХIХ аср охирларида икки йил ҳозирги Наманган вилоятининг Нанай қиш-лоғида яшаган. Эр-хотин ўзбек халқи маиший турмуши, урф-одатларини ўрганиш бўйича маълумотлар тўплашган. Ана шу йиллари у мулла Тошбойни кўриб суҳбатлашган, хоннинг болалиги ҳақида айрим маълумотларни ушбу домладан олган кўринади. Чунки, В. Наливкин ўзининг “Краткая история Какандского ханство” асарида “мулла Тошбой 1886 йиллари ҳам ҳаёт эди” дея бежиз кўрсатиб ўтмаган.

      Ниҳоят мамлакат пойтахтига юриш учун барча шароитлар тайёр бўлгач, Шералини хон қилиб кўрсатиш маросими бўлиб ўтади. Ҳозирги Наманган вилояти ҳудудига чегарадош Сафед Булон мавзейида Шералини оқ кигизга ўтказиб, Қўқон мамлакати хони дея эълон қилишади. Шу ўринда бир ҳодисани эслаб қўйиш жоиз. Машҳур қирғиз адиби Т. Қосим-алиевнинг “Синган қилич” романи ўзбек тилида ҳам нашр этилган. Ушбу романда Шералининг хон этиб кўтарилиши маросимида қурбонликка одам – бақувват бир йигит сўйилганлиги хусусида лавҳа мавжуд. Аммо ишончли тарихий манбаларда биз бу воқеа хусусида бирон далил-исбот топа олмадик. Зеро, манбаларда маросим пайтида хон ўтқазилган оқ кигиз пойига бир оқ туя ва бир оқ от сўйилгани айтилади, холос. Одам қурбон қилиш эпизоди роман муаллифи фантазияси маҳсули бўлса керак.

      Кўп ўтмай Шералихон катта тантана билан пойтахтга кириб келади. Ва “Жаҳонаро” саройидагитахтга ўтиради. Шуни таъкидлаш керакки, Қўқондаги ҳозирги Ўрда ўрнида Саййид Муҳаммад Умархон қурдирган “Заррин сарой” дея номланган хонлар қароргоҳи савлат тўкиб турган. Аммо 1842 йилги Қўқон – Бухоро урушида бу Ўрда батамом вайрон этилган. Натижада “Жаҳонаро” саройи хон қароргоҳи этиб белгиланган.

      Бу орада Қўқоннинг яна қўлдан чиққани хабарини эшитиб ғазаб отига минган Насрулло катта қўшин билан Фарғона сарҳадлари сари қайта юриш бошлайди. Шерали ҳам ўз навбатида мамлакат мудофаасига пухта ҳозирлик кўради. Айрим тарихчиларнинг маълумотларига кўра ўша маҳалгача ҳам Қўқон шаҳри атрофи ҳар тарафлама мукаммал мудофаа девори билан тўлиқ ўралмаган экан. Тўғри, Абдулкаримбий даврида шаҳарни қалин ва мустаҳкам девор билан ўрашга киришилганди. Бироқ шу орада Қўқонга қалмоқ қабилалари ҳужум қилишган ҳамда девор қурилиши тўхтаган эди. Қалмоқлар ҳатто мавжуд деворларни ҳам ер билан битта қилишган. Шуниси ажаб-ланарлики, бу воқеадан сўнг ҳам бу соҳага бирорта хон эътибор қаратмади. Қўқон ҳукмдорлари орасида энг узоқ вақт ҳукм сурган пишиқ-пухта, иқтидорли саркарда Норбўтабий ҳам, унинг издошлари – Қўқон хонлиги чегараларини олис шимолга кенгайтирган Олимхон ҳам, маърифатпарвар Умархон ҳам, унинг ўғли шаҳид Муҳаммад Алихон даврларида

Скачать книгу