Худоёрхоннинг сўнгги кунлари. Алишер Ибодинов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Худоёрхоннинг сўнгги кунлари - Алишер Ибодинов страница 13

Жанр:
Серия:
Издательство:
Худоёрхоннинг сўнгги кунлари - Алишер Ибодинов

Скачать книгу

мавқени қўлга киритади. Кўп ўтмай у Фарғонада сиёсий ҳокимиятни ҳам хожагон сулоласи қўлидан куч билан тортиб олади. Шоҳрухбийнинг қўрқмас, дадил, узоқни кўзлайдиган баркамол инсон бўлганлиги хусусида кўп ахборотлар тарих китобларида сақланиб қолган. Айтайлик, юқорида келтирилган йўлбарс билан тўқнашув ҳамда бийнинг қудратли, ўта чаққон йўлбарсни яланғоч қўл билан бўғиб ўлдирганлиги воқеаси ҳам бу инсоннинг қандай жасоратли шахс бўлганлигидан дарак беради. Қўқон тарихи шу тариқа бошланади.

      … Қўқон ҳукмдори Абдукаримбийнинг (Қўқон шу кишидан хиёл илгариги даврида, пойтахт этиб белгиланган. Унгача эса мамлакат маркази гоҳ Хўжандда, гоҳ Андижонда бўлиб турган. Ҳатто ҳозирги Фарғона шаҳри биқинидаги Ёрмозор қишлоғи ҳамда Бешариқ туманидаги Деҳқонтўда қишлоғи ҳам вақтинча пойтахт мақомини ўтаган даврлар маълум.) ўғли Абдураҳмонбек отаси вафотидан сўнг тахтни эгаллай олмади. Чунки ҳаётининг охирги йиллари касалванд бўлиб қолган Абдукаримбий Хўжандда вафот этади. Тахт вориси Абдураҳмонбек Қўқонда ҳукуматни олиб улгурмай Абдукаримбийнинг жияни Эрдонабий уч-тўрт обрўли кишилар ёрдамида ўзини ҳукмдор дея эълон қилиб юборади. Натижада валиаҳд Абдураҳмонбек Исфара шаҳрига қочиб кетиб, ўша ерда яшай бошлайди. Албатта, Қўқон тахтига эгалик иштиёқи боис у билан Эрдонабий ўртасида ёвлик ўз кучини йўқотмаган эди. Гоҳи-гоҳида ҳар иккисининг лашкарлари мамлакатининг турли депараларида тўқнашиб ҳам туришарди. Халқ оғзидаги бир қозонга икки қўчқор бошининг сиғмаслиги ҳақидаги мақол асл ҳақиқат экан. Зеро, ягона мамлакатда икки нафар тахт даъвогари ўзаро ёвлашиб турса, бу энг аввало ўша юрт фуқароларининг шўри. Охир-оқибат бу талашув-тортишувлардан безган беку бийлар ҳам икковидан бирини йўқотиш пайига тушадилар. Улар тузган режа кўп ўтмай амалга ошади. Эрдонабий ҳузурида катта обрў эгаси бўлган Эрназар итбош деган бир мингбоши Абдураҳмонбек ҳузурига бориб, уни Эрдона билан ярашишга кўндиради. Итбошнинг макрига учган Абдураҳмонбек Қўқонга келади. Аввалига шаҳзодани муносиб кутиб олиб, унга ҳурмат кўрсатган Эрдонабий кўп ўтмай яширинча ҳақиқий ворисни қатл эттиради. Абдураҳмонбекдан уч ўғил – Норбўтабий, Шоҳрухбий ва Ҳожибийлар қолишади. Норбўтабий таг зоти Шаҳри-сабз беклари қизи бўлмиш Ойжон ойимдан кўрилган фарзанд бўлиб, юқорида айтилганидек, Ойжон ойим-нинг аждодлари улуғ Темур зурриётларига тақалиши ҳам бор гап эди. Шоҳрухбий билан Ҳожибий эса Абдураҳмонбекнинг бошқа хотинидан туғилган ўғиллари эди.

      Турмуш ўртоғининг ўлимидан сўнг, ўғли тақдиридан хавотирланган Ойжон ойим фарзандини олиб Шаҳрисабзга – қариндошлари ҳузурига кетиб юборади. Норбўтабий ўша ерда улғайиб камол топади. Милодий 1778 йилга келиб Эрдонабий оламдан ўтади. Бу бийдан сўнг беш нафар қиз қолиб, унинг ўғил фарзанди йўқ эди. Натижада Қўқон зодагонлари бийлар авлодидан бўлмиш Сулаймон исмли кишини шоша-пиша тахтга ўтқазишади. Аммо бу бечора бий бор-йўғи уч ойгина юрт сўрайди, холос. Қўқон шаҳри атрофидаги беҳиштмисол

Скачать книгу