Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 47

Жанр:
Серия:
Издательство:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

жой олдим. Келин келишидан аввал Ёдгор Саъдиев билан Жамшид Зокиров кўринишди. Уларга хос хона ясатилган экан, ҳовлига “қўнмай” ўтиб кетишди. Келин келгач, тўй бошланди. Бошқа ашулачилар таклиф этилган экан, хизматда бўлишди. Улардан кейин “ашулачимга” навбат теккан эди, мени қидириб қолди. Топди ҳам. “Анавиларнинг доирачисини ижарага ола туринг, қўлим қайилиб кетиб, қимирлата олмаяпман”, деган ёлғон билан қутулдим. Аслида сўкиш эшитган пайтимда “қўлимга энди доира олмайман”, деб қасам ичган эдим. Тўғри-да, ҳар бир ишни устаси бажариши керак. Бу чала санъаткорлик обрў олиб бермаса, чўнтагимни тўлдирмаса… масхара бўлганим қолади…

      Тўй қизиди. Охирлаган пайтда ҳовлида ўйинга тушувчилар кўпайиб кетди. Қарасам, мен тайинлаган куёвжўра ҳам қизларнинг орасида ўрмалаб юрибди. Тўрда куёвболанинг ўзи шўппайиб ўтирибди. “Ичмайди”, деб мақтаганим ширакайф бўлиб олишга улгурибди. Ўрнимдан туриб, уни билагидан ушладим-да, жойига қайтардим.

      Соат тунги ўн иккидан ошганда куёв-келинни уйга кузатиб, кўчага чиқдик. Шаҳар транспорти тўхтаган, йўловчи машина ҳам кўринмасди. Уйга пиёда қайтишдан ўзга чора йўқ эди. Кечаси пиёда юриш менга янгилик эмас, лекин оёқлари чалишаётган куёвжўрани олиб юриш машаққат эди. Қўлтиғига кирай десам, бўйи паст, икки букилиб қийналдим. Опичиб олиш менга қулай туюлди. Куёвжўра анча йўлга қадар хиргойи қилиб кетди. Кейин елкамдан тушириб, уч-тўрт силкиган эдим, сал ўзига келиб, юра бошлади.

      Азиз дўстимнинг тўйидаги беминнат икки хизматни шу тарзда адо этган эдим. Дарвоқе, Асқаржон бу аҳволда уйга киришдан қўрқиб, бизникида ётиб қолди. Барвақт туриб чиқиб кетган экан. Нонуштадан кейин ишга отландим, қарасам, пойабзалим йўқ.

      – Ғирт мастга ўхшовдиларинг, туфлинг йўлда тушиб қолса ҳам билмабсан-да, – дедилар аяжоним аччиқланиб.

      – Мен маст эмасдим, Асқарни кўтариб келдим, – деб ўзимни оқладим.

      Бу гапни эшитгач, аяжоним қўшниникига чиқиб, пойабзалимни олиб қайтдилар. Асқаржон менинг елкамда ҳузурланиб, хиргойи қилиб келаётганида туфлиси тушиб қолганини билмаган экан. Унинг битта пайпоқда юриб келганини менам билмабман…

* * *

      Сафар Барноевнинг тўйига келмаган бевафо “хонанда”нинг номардлигига, кескинроқ айтсам, дўстга хиёнатига яна бир марта гувоҳ бўлиб эдим. 1972 йилнинг сентябрь ойида Рауф Парфи ўғилларига хатна тўйи қилдилар. Кўпчилик бўлиб Янгийўлнинг Хонабодига бордик. Бизга Толиб Йўлдош “раҳбар” эдилар. Тўй бошланди. Табриклар айтиляпти, шеърлар ўқиляпти. Лекин тўйни билдириб турувчи куй-қўшиқ эшитилмайди. Бизга-ку, шеърхонлик ҳам бўлаверади. Лекин қишлоқ аҳлига бунинг кераги йўқ. Бир маҳал қайдандир эски рубоб келтирилди, тешик чилдирма ҳам топилди. Рубобни Фозил ака созлаган бўлдилар. Фозил ака Рауф ака ва ўша “хонанда” билан бирга ўқишган. Фозил ака туғма ногирон бўлишларига қарамай олий маълумот олиб, энди илм билан шуғулланардилар. Бу кишига Худо ширали овоз берган эди. Эшитишимча, “хонанда”ни машҳур қилган қўшиққа Фозил ака куй басталаб, дастлаб ўзлари ижро этган эканлар.

      Тўйни

Скачать книгу