Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 50

Жанр:
Серия:
Издательство:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

атаб ёзган”, деган фикр қатъийлашиб йиллар бўйи йўқламагани учун афсусланди.

      Ўшанда, ҳали қоғозга тушмаган сатрлар тилга кўчганда марсиянинг хотимаси шундай бўлишини Худодан бошқа ким ҳам биларди?

      Ўшанда…

      Шоир марсия сеҳридан қутилгач, Келдиёрга қаради:

      – Қалай, чидаса бўладими? – деб маҳзун кулимсиради.

      – Зўр! – деди Келдиёр. – Фақат нима учун “бахтли шоирнинг сўнгсиз осмони” дедингиз, шунга тушунолмай қолдим.

      – Фақат бахтли шоиргина ҳақ гапни айтиб ўлади, – шундай деб сигаретни иккига бўлди-да, тутатди.

      – Имтиҳонда шу марсиянгизни ҳам ўқиб бераман.

      – Йўқ, ўқиманг. Бунақа шеърлар тўйганларга ёқмайди.

      – Барибир ўқийман. Одам ўзига ёққан нарсани ўқиши керак.

      – Мен бу марсияни сизга ёзиб бермайман.

      – Ёзиб беришингиз шарт эмас.

      Келдиёр шундай деб марсияни ифодали қилиб ўқиб берди. Ҳайратга тушган шоир ўрнидан туриб уни қучоқлаб олди. Кейин жойига ўтириб “сиздан қўрққулик экан, ҳузурингизда бир оғиз гап, бир сатр шеър айтиш ҳам хавотирли”, деб, гугурт ёнидаги дафтарчанинг бир саҳифасига нималарнидир ёзиб, варақни узиб олди-да, унга узатди:

      – Бу менинг ташриф қоғозим, сизга эсдалик, эслаб юрасиз.

      Келдиёр сатрларга кўз ташлади:

      “– Бир шеъримнинг, қаранг, боши йўқ,

      Кесилган-ку, қаранг, оёғи –

      Муҳаррирга боқдим, кўзим лўқ, –

      Ахир қандоқ бўлар бу ёғи?!

      – Тилингни тий, – деди муҳаррир, –

      Яхшиликни билмаган ҳамак!

      – Кечирингиз… лекин кўп оғир

      Ёлғиз қорин билан яшамак…”

      Бу эсдалик сатрлар Бўрон қамоққа олинганда ҳам ён чўнтагида эди. Тинтув пайтида олиниб, ўзбекчани билмайдиган милиция ходимлари уни ашёвий далил сифатида “Иш”га тиркаб қўйишган эди. Эҳтимол кейинчалик таржима қилдириб ўқиб кўришгач, ғижимлаб ахлат қутисига ташлаб юборишгандир. Ҳарҳолда ўғри йигитнинг чўнтагида шеър ёзилган қоғознинг чиқиши уларни ажаблантиргандир.

      Ўша куни Келдиёр туриб кетишга шошилмади. Неча соат ўтиришганини аниқ билмади. Шоир иккинчи шишадаги пивони ҳам майдалаб ичиб тугатгач, ўрнидан туриб хайрлашди.

      – Бугун “ўйишма”да йиғин бор. Ақлли одамлар менга ўхшаган аҳмоқ шоирларнинг пўстагини бир-бир қоқади. Бу ҳузурли лаҳзаларга кечикиш мумкинмас. Зўр артист бўлганингизда бу учрашувни менга эслатасиз. Сиз учун махсус шеърий фожиа ёзиб бераман.

      – Ака, исмингизни айтмадингиз. Ҳали оғайниларга бориб мақтанаман.

      – Исмимми? – Келдиёрга кулиб қараб ҳазиллашди: – Навоий эмас, Чўлпон ҳам эмас… жарангсиз исм, шунчаки – Рауф. “Ра-уфф!” десангиз тўғрироқ бўлади. Энди битим тузайлик: мен пиво ичганда шеър ёзмайман, сиз пиво ичганда саҳнага чиқмайсиз. Шеър –менинг жойнамозим,

Скачать книгу