Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 53

Жанр:
Серия:
Издательство:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

бошлиғини Холидий эмас, балки киноя билан “халқ отаси” деб аташ расм бўлган эди. Холидий “халқ отаси” деган сўзни эшитганида заррача ранжимасди, балки унвон сифатида қабул қилишга кўникканди. Аниқроғи, бу “унвон” унга хуш ёқар, вақт ўтган сайин чиндан ҳам халқ отаси эканига ишониб борарди. Холидий хорижга кўп сафар қилгувчи эди. Агар туғмас хотинлар делегацияси чет элга борадиган бўлса ҳам бу одам рўйхатнинг бошида турарди. Мабодо рўйхатга кирмай қолса, “ахир мен ҳам туғмаганман-ку”, деб даъво қилишдан тоймас эди. Сафардан қайтгач эса, албатта идора ходимларини тўплаб, бир неча соат давомида хотираларини сўзлаб берарди. Халқ тарихини ўрганиши лозим бўлган илмгоҳ асосан Холидийнинг хизматини ўташ билан машғул эди. Навбатдаги сафардан қайтган Холидий хотирагўйликларнинг бирида “мажлисдаги ажнабийлар нутқимни эшитиб, “сиз оддий олим эмас, халқнинг отаси экансиз!” деб олқишлашди” деб бир яйради. Бу гапни эшитиб Анвар “шу одам ота бўлган халқнинг падарига лаънат!” деди. Ёнидаги ҳамкасблар аввалига бу бурама гапнинг мағзини чақишмади. Кейин тушуниб қолиб, кулиб юборишди. Шубҳа йўқки, Анварнинг гапи Холидийга етиб борган. Бироқ, уни жиннихонага юбориш учун бу гап кифоя эмас”.

      Бу сатрлар тўқима эмас, Рауф ака ишлаган нашриётда содир бўлган, ижод аҳли кула-кула ҳозирга қадар эслайди. “Шайтанат”даги Анварнинг “падарига лаънат”, деган гапини ўша мажлисдан кейин Рауф Парфи айтганлар. Бунақанги латиф ҳазилга жуда моҳир эдилар. Шулардан бири: “Халқимизга ғойибдан овоз келибди: “Ўзбекка иккита кўзнинг нима кераги бор? Битта кўз билан ҳам меҳнат қуролларини, юмушини кўриб ишлайверса бўлади-ку?!” Халқимиз бажараётган ишини мўмин-қобил равишда индамай давом эттираётганда иккинчи овоз келибди: “Ўзбекка иккита қулоқнинг нима кераги бор? Битта қулоқ билан ҳам Масковдан келадиган амри олийларни эшитиб, бажараверади-ку?!” Рауф акадан бу латифани эшитиб, битта қўшимча қилиб эдим: “Ўзбекка тилнинг нима кераги бор, барибир Масковга бирон гап айтолмайди-ку?”

      Рауф аканинг дилларини рентген нури каби аён кўрсатувчи қуйидаги сатрлар бир ўқишда мураккабдек туюлади. Демак, икки қайта ўқимоқ лозим. Чуқур маъноларни кашф этиш учун учинчи марта ўқимоқликдан тийилмаслик керак:

      “Одам Ато ва Момо Ҳавводан олдин ҳорғин кишиларнинг руҳида бўлдинг бунёд, бунёд бўлдинг Ер ва Дунё аталган Юртда. Сен бор эдинг ҳаётбахш сувда, учар шамолда, иссиқ тупроқда, сен бор эдинг Прометей келтирмаган ўтда. Кейин даврлар, асрлар, Атом асри кейин… Дунёни қайта қурмоқ ишончига ишонтирмоқ мумкин бўлмасди, сени билмасдан. Сени таниганнинг қўлларига дармон бердинг, кўзларига нур. Бош отганда улуғ жангда ўлимга мағрур – ўлими гўзал эди сени таниганнинг, ўлим – мангу яшамакдек туюлди у дам. Кимдир ёқа йиртди, сени унутди, талвасада бақирди, сени танимасдан увол ўтди оламдан. Ўзи танҳо қолиб кетди қузғунларга емак бўлиб бир бурда.

      Шу оддий сув мавжида, япроқларнинг кўксида Навоий туғилар, суронларда Нозимнинг овози. Гардандан гирдоб каби қуюлар – Элюар. Вужудимнинг ҳар бир ҳужайрасида сўзларнинг содиқ қўшини – Туркистон, Туркис-тон, Туркистон – Туркийнинг дунёвий қўшиғи. Йўқ, ҳали йўқ, шоир экватор бўйлаб сенинг юрагингдан

Скачать книгу