Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 57
Энди… ўша лутф қилғувчи самимий инсон орамизда йўқлар. Ажабки, ўшандай давраларнинг ўзи ҳам йўқ. Аллоҳга шукурки, Машраб ака ва у киши каби ижодкор акалар билан замондош қилди, уларнинг ширин суҳбатларидан баҳраманд этди. Умид шулки, Қиёматда улар билан жаннатда юз кўришгаймиз, инша Аллоҳ!
Тилимизда “қиёматли дўст”, “охират биродари” деган иборалар мавжуд. Бунинг маъноси: Аллоҳнинг розилиги учун бу дунёда бир-бирларига чин, вафоли, садоқатли дўст бўлганлар қиёматда Арши Аълонинг соясида сояланиб туришаркан. Пайғамбаримиз алайҳиссалом марҳамат қилибдиларким:
“Маҳшар куни ҳамма маҳшар майдонига йиғилганида барча даҳшатли қўрқув ичида, барча қайноқ тер ичида бўлади. Лекин баъзи инсонлар у кун Арши Аълонинг соясида, кўкда кўрадиган юлдузларимиздек юксакда, нурдан бўлган минбарларда юзларидан нур ёғилиб ўтиришади. Кийимлари нурдан, курсилари нурдан… Лекин улар пайғамбарлар эмас, шаҳидлар эмас.
“Улар кимлар, ё Расулуллоҳ!” – деб сўрашдилар. Дедиларки:
“Улар бир-бирларини Аллоҳ учун севган кишилардир”.
Шарафли ҳадислардан бирида бу ривоят ҳам бор:
Бир киши бошқа қишлоқда турадиган дўстини зиёрат қилиш учун йўлга чиқди. Аллоҳ таоло унга бир фариштани юборди. Фаришта ундан:
– Йўл бўлсин, қаерга боряпсан? – деб сўради.
– Шу қишлоқда яшайдиган дўстимни кўргани кетяпман, – деб жавоб қилди у.
– Дўстинг сенга бирор яхшилик қилган ёки ундан бирор манфаат кўрган бўлсанг керакки, ўшанинг хотираси учун бораётгандирсан? – деб яна сўради фаришта.
– Бизнинг орамизда манфаат йўқ. Мен уни фақат Аллоҳ таоло учун яхши кўраман, шунинг учун ҳам зиёратига кетяпман, – деб жавоб қилди у киши.
Шунда фаришта дедики:
– Мен Аллоҳнинг элчисиман. Аллоҳ таоло мени атай сенга юборди. Сен уни холисаниллоҳ севганинг учун Аллоҳ таоло ҳам сени севади.
Аллоҳ таолонинг ана шу севгисига етишмоқлик барчаларимизга насиб этсин! Омийн!
Машраб ака “Сўз” деб аталмиш китобларининг биринчи саҳифасидаги шеърда навбатдаги сўзларининг яхшими ё ёмон эканини билмаганларини айта туриб: “Унда биронта ҳам ёлғон йўқ асло, марҳамат, сўз биздан, сиздан-чи, баҳо”, деб ёзадилар. Мен 1978 йилнинг баҳоридаёқ бу китобга “аъло” баҳо қўйиб эдим, ҳали ҳам бу баҳодан тонганим йўқ. Бу баҳо мен дунёдан ўтиб кетганимдан кейин ҳам қолади. Чунки, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган яхши одам” Машраб Бобоевнинг асарларига фақат менгина эмас, халқ “аъло” баҳо қўйган. Халқ эса адашмайди.
Қиёмат қарз
“Ленин учқуни”даги кунларим ижоднинг учқунланиш даври бўлди. Атрофимдаги адабий муҳит бу учқунни сўниб қолишдан