Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 59

Жанр:
Серия:
Издательство:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

каби “семиз” эмас. Бошқалар каби синалган йўлдан юрмаган.

      Романдаги баён услубининг ўзича равонлиги, қаҳрамонлар руҳиятининг атрофлича таҳлил этилганлиги, ҳаёт фалсафасининг теран акс эттирилиши ҳар икки синовдан муваффақиятли ўтишни таъминлаган.

      Ўлмас аканинг вафотларидан кейин танланган асарлари нашрга тайёрланди. Биринчи жилдга камина муҳаррирлик қилдим.

      “Бунчалар ширинсан, ҳаёт!”

      Ўлмас Умарбековнинг асарларини ўқий туриб шундай деб ҳайқиргинг келади.

      “Бунчалар бешафқатсан, ҳаёт!”

      Ўлмас Умарбековнинг қалбида туғилиб, қоғозга кўчган асарларни ўқиб бўлгач, беихтиёр шундай деб юборгинг келади.

      “Бунчалар маккорсан, ҳаёт!”

      Ўлмас Умарбековнинг ҳаёт сўқмоқларида адашган қаҳрамонлари билан танишгач, “макр ва муҳаббатнинг илдизлари қаерда экан?” – деб ўйлай бошлайсан.

      Ёзувчининг эллик йил муқаддам ёзган илк ҳикоясидан бошлаб, то сўнгги сатрларигача – ҳамма-ҳаммасини оддий асар эмас, балки авлодларга васиятномаси сифатида қабул қилингани дуруст. Ёзувчи ҳаёт ҳақидаги мулоҳазаларини ўнлаб қаҳрамонларининг тақдирини баён қилиш баҳонасида ўқувчи диққатига ҳавола этган.

      Ўлмас Умарбеков қаламига мансуб асарларнинг қаҳрамонлари – турли феъл-атворга, турли тақдирга эга турли даврларнинг кишилари. Лекин адибнинг қалби уларни бир нурли нуқтада бирлаштириб туради. Бу қаҳрамонлар – эзгулик изловчилар, эзгулик истовчилар, соғинувчилар, зулм ёки бешафқатлик қаршисида бўйин эгмовчилар – буларнинг барча-барчаси ёзувчи юрагида туғилгандир. Ёзувчининг бу қаҳрамонлари худди ўзига ўхшайди, дейилса муболаға бўлмас. Ўлмас Умарбеков ҳамма қатори ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотган, хиёнатни, шафқатсизликни, мунофиқликни ҳам кўрган, аммо бу каби иллатлар қаршисида ожиз қолмаган, яхшиликка ишонган, ҳақиқатга суянган эдилар. “Одам бўлиш қийин”, “Фотима ва Зуҳра” каби романларни ёки “Севгим, севгилим”, “Ёз ёмғири”, “Жўра қишлоқ” каби қиссаларни, юзга яқин ҳикояларни ўқиймизми ёки “Шошма, қуёш”, “Қиёмат қарз”, “Комиссия” “Кузнинг биринчи куни” сингари асарларини томоша қиламизми, уларда баён этилмиш қаҳрамонлар – Абдулла, Гулчеҳра, Ойпопук, Мунисхонлар, Санобар Камолова, ҳатто ёшини яшаб қўйган қариялар ҳам ҳаётдан умидларини узишмайди. Баъзан хато қиладилар, баъзан мағлуб бўладилар, гоҳида ғолиблик майидан маст бўладилар. Шунда ҳам яшамоқ лаззатини бой бермайдилар. Эзгуликка, озод ҳаётга фақат тўғрилик йўли билан бормоқлик мумкин – Ўлмас Умарбековнинг барча асарларига ана шундай шиор муносиб.

      Гулзорда ҳар бир гулнинг иси бўлгани каби, адабиёт оламидаги ҳар бир адибнинг фақат ўзига хос овози мавжуддир. Ўлмас аканинг асарларини бошқаларникидан фарқлаб, ажратиб олиш қийин эмас. Тепасига адибнинг номлари ёзиб қўйилмаса ҳам бу ҳикояни ёки романни айнан Ўлмас Умарбеков ёзганлигини зукко китобхон дарров билади. Ўлмас ака ижодининг

Скачать книгу