Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 55

Жанр:
Серия:
Издательство:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

деган ишонч билан ёзаман. Шулардан яна бири – Машраб Бобоев.

      Самарқанд вилоятида бўлганимда Машраб Бобоев ижодига бағишланган тадбирлар ўтказиш таклифини айтиб эдим, “Унинг унвони бормиди?” деб сўрашди. Кишининг ғашини келтирадиган савол. Унвон ва нишон одамнинг тарихдаги ўрнини белгиламайди-ку? Лекин савол берилган, мен жавоб қайтаришим керак эди. Шунда мен дедимки: “Машраб Бобоевга унвоннинг энг зўри берилган, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган яхши одам” деган унвон сизни қониқтирадими?”

      Машраб ака билан ёшимизда тафовут бўлса-да, ака эмас, дўст каби муомала қилардилар. Шу яқинлик туфайли дўстона ҳазилларимиз кўп бўларди. Бизни ижоддан ташқари, турли қизиқишлар ҳам яқинлаштириб турарди. Биринчи яқинлигимиз – спортга бўлган ишқибозчиликдан эди. Дастлабки учрашувимиз ҳам футбол баҳонасида бўлган. 1966 йил, зилзилалар давом этаётган кунларнинг бирида, пешин пайти чойхонага чиқсам, ижодкор акалар чақчақлашиб ўтиришган экан. Даврага қўшилдим. Рауф ака бир йигитни таништирдилар: “Машраб зўр шоир, Самарқандда маданият бўлимида ишлайди”. “Танийман”, дедим. Ажабланишди, ҳазил деб ўйлашди. Сиртдан танирдим. Театр санъати институти кечки бўлим талабаларининг диплом спектаклида (адашмасам, Вампиловнинг “Иркутск фожиаси” эди) Машраб ака бош ролни ижро этган эдилар. Шу спектакль телевизорда кўрсатилганди. Аввало асарнинг юқори савияда экани, шунинг баробарида бош роль ижросининг профессионал даражада бўлгани каминага ёққан эди. Мен Машраб акага шуни айтдим. Елкаларини силкитиб кулиб қўя қолдилар. Машраб акага мени таништириб, футбол билан шуғулланишимни айтишганда, “Ие, бугун “Пахтакор” ўйнайди-ку!” деб стадионга бориш истагида эканликларини билдирдилар. Бирга бордик, бирга ҳаяжонланиб, бирга бақирдик. Бошқаларга қўшилиб, судьяни ҳам биргалашиб сўкдик.

      Орадан кўп ўтмай, Машраб ака Тошкентга ишга келдилар. “Ёш гвардия” нашриёти билан бизнинг таҳририят бир бинода, ҳатто бир қаватда эди. Шу боис, деярли ҳар куни кўришардик. Чойхонадаги даврада асосан Абдулла Ориповга яқин ёшлар билан бирга бўлардилар. Аммо устозлар даврасидаги шахмат завқи Машраб ака эътиборидан четда қолмасди. Баъзан ҳам у давранинг, ҳам бу давранинг азиз “меҳмони” бўлардилар. Биз “Яхши бузоқ икки онани эмяпти”, деб кулардик. Шунчаки шахмат ишқибози эмасдилар, яхши ўйнардилар. Шахмат ўйини давомида одатда “янчиб ташлайман”, “пачақ қиламан”, деган ҳазил пўписалар бўлади. Машраб ака бунга жавобан кулиб қўярдилар. Янчиб ташлашга ваъда берган киши ютқизиб қўйса, елкаларини силкита-силкита, мириқиб кулардилар.

      Абдулла Қаҳҳорнинг “Ёшлар билан суҳбат” асари юқори лавозимли кишиларга ёқмай, “Ҳолвани ҳоким ейди, даррани етим ейди”, деганларидек, китобга муҳаррирлик қилган Машраб Бобоев ишдан бўшатилдилар. Бошқа ерда ишласалар ҳам, учрашувларимиз, суҳбатларимиз давом этаверди. Кейинчалик Ғафур Ғулом номидаги нашриётда бирга ишладик. “Бир кўча, бир кеча” китобимга муҳаррирлик қилдилар. Китоб чиққач, миннатдорлик билан дастхат ёзиб, “вице гўзал” деб имзо чекдим. Кулдилар. “Бош гўзал ким?” деб сўрадилар. “Сиз-да”, дедим. Роҳатланиб кулиб, дастхатни

Скачать книгу