Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 51

Жанр:
Серия:
Издательство:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

улар орасида назмни илоҳий неъмат экани, уни совуриш гуноҳлигини англаган инсоф эгалари ҳам бор эди. Йигирманчи асрда бу ҳол айни равишда давом этди.

      Шеърият, биз сени алдадик,

      Кўпинча аврадик, хўрладик.

      Васлингга етишдик ниҳоят,

      Қизарган кўзларинг кўрмадик.

      Шеърият,

      халажруҳ паризод,

      учдингми, кўндингми ёлғонга:

      учдингми кичкина дунёга,

      кўндингми кундалик ёвғонга.

      Сен – ҳирслари,

      тамалари қурбони,

      ўзингни ҳар кимга тўшайсан,

      паримас,

      анжирдай эзилган

      бир шўрлик аёлга ўхшайсан…

      Энтикиб сўйлайсан шамолга:

      орзулар чечаги сўлди, деб,

      бурди йўқ кимсалар қўлида

      бағри қон, бўлди, деб.

      Шеърият,

      кўзларинг қизарган,

      хўрланган,

      зўрланган гўзаллик.

      Оғирдир кўзингга қарамоқ,

      кўзларинг,

      ўлдирар кўзларинг…

(Шавкат Раҳмондан)

      Ватан, айланарман бир кескир тошга,

      Қошингга ўқ каби учиб бораман…

      Наҳот, тил бошқадир, наҳот, дил бошқа?!

(Рауф Парфининг “Она Туркистон” шеъридан)

      Наҳот шеърлар айтдим

      Бўшлиққа қараб,

      Наҳотки соврилди олов сўзларим,

      Наҳотки ҳақ бўлса, элу юрт асли

      Қуруқ сўзлар деган гумроҳ дўстларим?!

(Шавкат Раҳмондан)

      Худога шукурки, большевик шайтонларга алданмаган, ҳар қандай шароитда ҳам юрагини пок сақлаб қолган ижодкорлар бор эди. Рауф Парфини тоза юраклилар сардори десам, ҳақиқатни айтган бўламан. Рауф Парфи ижоди совет даврида мақталмаган, ўзи кичик амални ҳам эгалламаган. Истиқлол тонгида унга “Ўзбекистон халқ шоири” унвони берилиши ҳақиқат тантанаси эди.

      Ҳақиқатни айтишда ҳар бир ижодкорнинг ўз услуби бўлади. Абдулла Орипов услубини тезоқар сойга, Эркин Воҳидовникини тонгги насимга ўхшатаман. Рауф Парфининг бошқалардан фарқи – унинг ижод пойдеворини чуқур фалсафа ташкил этади. Бу шоир қалбида вулқон қуввати бор. Лекин у шунчаки портламайди. Табиатдаги вулқон ваҳшати, оловидан инсониятга наф йўқ, аксинча, кулфат бор. Халқ ва миллат дардидаги вулқон ақл қуввати билан бирлашгач, гўзал руҳий натижалар беради. Рауф акадаги бу қувватни ҳаммадан илгари пайқаган устозимиз Асқад Мухтор 1965 йилдаёқ ёзган эдилар:

      “…Шу шеърларни ўқиб чиқиб, ўзингизга савол беринг: ўзбек шоирларидан кимнинг шеърларини эслатади? Ҳамид Олимжоннингми? Балки Усмон Носирнингдир? Амин Умарий-чи, яқин эмасми?

      Йўқ, мен бу саволга аниқ жавоб бера олмайман. Рауф Парфи, менимча, ҳеч кимникига ўхшамаган овоз билан куйлай бошлади. Бундай ҳодиса шеърият учун жуда қиммат. Бундай шоир ижодининг бошиданоқ шеъриятга янги бир ранг, сарин бир нафас қўша бошлайди. Маълумки, ҳар бир миллий шеърият ранг-баранг, ўзига хос талантларга қанчалик

Скачать книгу