Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 63

Жанр:
Серия:
Издательство:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

чақнаб кетди. Тасбеҳни ўпдилар – худди Каъбада хажарул-асвадни – жаннат тошини ўпган каби… Тасбеҳни димоқларига тутдилар – худди жаннат ҳавосидан тўйиб нафас олган каби…

      Ўлмас аканинг меҳнатларини қадрламоқ, покиза умр кечирган у зотни дуо қилиб ўтмоқ энди бизга қиёмат қарз.

      Дуо қиламиз: Аллоҳ у кишининг тавбаларини қабул этсин, билиб-билмай қилган гуноҳларини кечирсин. Жаннат ҳаволаридан нафас олмоқликни насиб этсин. Омийн йа Раб ал-оламийн!

      Иснод

      1969 йил куз фаслидаги биринчи учрашув баҳонасида улуғ адибнинг ҳаёти ва ижодидан бир улушни эътиборингизга ҳавола этишни бурчим деб билдим, энди ўзимга тегишли воқеаларга ўтаман.

      Ўлмас ака суҳбатимизнинг якунида: “Бизда кичик муҳаррир ўрни бўш, маоши саксон сўм, маъқул кўрсангиз бирга ишлаймиз”, – дедилар. Маош-нинг саксон сўмлиги менга ёқинқирамади. “Ленин учқуни”даги мао-шим 140 сўм, қалам ҳақи ҳам бор эди. Ўлмас ака менинг хаёлимдаги гап-лари ўқигандай бўлиб, жилмайган ҳолда қўшиб қўйдилар:

      – Маоши оз, леки қалам ҳақи яхши, чидаса бўлади.

      Мен-ку чидайман. Аммо оила “бюджети”га ҳар ойда юз сўмдан кўпроқ пул ташлаб турган кенжа ўғилнинг камхарж бўлиб қолиши, рўзғорга таъсир этиши мумкин эди. Мен ўзим иш истаб келдим, бошқа чорам ҳам йўқ эди. Аризамни ёздим, ўша заҳоти имзо чекиб бердилар. Мендан сал олдинми ё кейинми Асқар Қосим ҳам шу таҳририятда ишлаш учун ҳужжатларини тайёрлай бошлади. Биз кадрлар бўлимида учраш-дик. Кадрлар бўлими бошлиғи Давлат хавфсизлик қўмитасида узоқ йиллар ишлаб истеъфога чиққан, тартиб борасида жуда талабчан киши эди. Асқарнинг ҳужжатларини қабул қилди-да: “Эртага кўрпа-ёстиғингизни олиб келинг, пахтага жўнайсиз”, – деди. Менинг ҳужжатларимни текшириб:

      – Ҳарбий билет қани? – деб сўради.

      – Ҳарбий билетим йўқ, хизматга бормаганман, бу йил ўқишни тугатдим.

      Шундай деб ҳарбий идора берган “приписной билет” деб аталувчи вақтинчалик гувоҳномани кўрсатдим.

      – Бу бўлмайди. Ҳарбий билет олиб келинг.

      “Ҳарбий билет олиб келинг” дегани “ҳарбий хизматга бориб келинг” деган маънода эканини кейинроқ тушундим. Ўша куни эса ҳарбий комиссариатга бориб, у кишининг талабини айтдим.

      Рус офицери гапимни эътиборсиз тинглаб, ўрнидан турди-да, катакчалардаги ҳужжатлар орасидан меникини олиб стол устига қўйгач: “Яхши ўз оёғинг билан келибсан, эртага тиббий кўрикдан ўтасан. Соат тўққиз-у нол-нолда шу ерда бўл, кечиксанг ё қочиб юрсанг, жиноий жавобгарликка тортиласан”, – деб огоҳлантирди.

      Ҳаммаси тушунарли эди. Тўрва-халтани орқалаб ҳарбий хизматгажўнаш фурсати етибди. Мен ҳарбийга боришдан қўрқмасдим, кўпга келган тўй, қочиб қаерга ҳам борардим?! Мен сузишни билмаганим учун ҳарбий денгиз флотига тушиб қолишдан чўчирдим (Сузишни билмасам-да, катта дарёларда “чўмилганимни” ёзган эдим).

      Ҳарбий комиссариат Эскижўвада жойлашган эди.

Скачать книгу