Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 65

Жанр:
Серия:
Издательство:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

ҳаракати билан тўс-тўпалон бошланса, қиёмат-қойим бўлиши ҳеч гап эмасди.

      Орадан ярим йил ўтгач, Россиянинг Липецк шаҳрига бориб йигитларни хизматга олиб келишда иштирок этдим. Мингдан ошиқ йигитни юзга яқин одам кузатди. Бундай солиштиришимга сабаб, биз билан уларнинг меҳру оқибатидаги тафовутни кўрсатиш. Рус йигитларининг кўпи ҳарбий хизматдан кейин уйига қайтмайди, айримлари хизматни давом эттирадилар (буларни “макарон” деб атаганлар ва аскарлар улардан нафратланганлар), баъзилари бошқа шаҳарларга бахт излаб кетадилар. Афсусларким, бу нодонлар бахтни ота-оналари бағридан изламайдилар.

      Йигитлар билан тўлган эшелон шомда йўлга тушди. Тартиб-қоида бўйича кузатувчилар йигитларни емак-ичмак билан таъминлашлари шарт эди. Аммо беш кеча-кундузлик йўл давомида бир бурда ҳам нон беришмади. Бундан ҳеч ким ранжимади, ҳақини талаб ҳам қилмади. Чунки ҳар бир йигитнинг халтасини ота-онаси ош-нон билан тўлдириб берган эди. Таом бериши шарт бўлган кузатувчи ҳарбийлар бизнинг мусофир дастурхонимизга шерик бўлиб ўтирардилар (Липецкдан қайтишимизда билсам, бир вагон озиқ-овқат билан тўла экан. Манзилга етгунча йигитлар “вагонни бўшатган” эдилар).

      Бешинчи куни поезд чўлдаги кичик бекатда тўхтади. Совуқ шамол ойнаклар тирқишидан кириб, вагонни бирпасда музхонага айлантириб қўйди. Сал нарида уч-тўрт пастак дарахт кўзга ташланади. Ёмғирдан кейин ёпирилган совуқ шамол дарахт шохларини муз-сумалакка айлантириб қўйган. Атроф худди эртак кинолардаги муз салтанатига ўхшайди. Шамолда сумалак-шохлар бир-бирига урилиб, ажиб товуш чиқаради.

      Пастга тушиб сафландик. Ҳамма қишлик кийимда бўлса-да, бунақа совуқни тасаввур ҳам этмаган, ўттиз даражали совуқда, чўл шамолида туриш осон эмасди.

      – Тоҳир ака, бу совуққа чидай олмаймиз, шу ерда ҳаммамиз ўлиб кетсак керак, – деди йигитлардан бири йиғламсираб.

      – Қўрқманглар, ўлмаймиз. Қаранглар, икки-учта чумчуқ юрибди, чумчуқ чидаган, биз ҳам чидаймиз,-деб уларга далда берган бўлдим.

      Шу совуқда пиёда йўлга тушдик. Қаерга келганимизни билмаймиз, кузатувчилар “Москвага борамиз”, дейишган эди. Москва атрофида бунақа чўл борлигини билмас эдим. Қаерга кетаётганимиз бизга номаълум, атрофда биронта уй ҳам, дарахтзор ҳам кўринмайди. Очликдан ва совуқдан қақшай бошлаганимизда пастак иморатлар кўриниб, уларга нажот кўзлари билан қарадик. Бу иморатлар ярим ертўла шаклида қурилган эди. “Клуб” деб ёзиб қўйилган бинога кирдик. Совуқдан қутулиб, жаннат роҳатига етишгандек бўлдик. Аммо бу нажот вақтинчалик эди: иситилмайдиган клубда яна қалтирай бошладик. Бу ерда йигитлар роталарга, взводларга бўлиниб, бир-бир чиқиб кета бошладилар. Навбат каминага ҳам келди, учинчи ротанинг учинчи взводи рўйхатида эканман. Ярим кечада яна йўлга тушдик. Бу сафар янгича услубда қурилган бинога яқинлашдик – ҳаммом экан. Ичкарига киришим билан бир сержант менга яқинлашиб, этигимга қаради-да, “еч” деб амр этди. Бунақа зўрларнинг ечинтириб олишини аввалдан билардим, шунинг учун

Скачать книгу