Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 68
Тўқсонинчи йилга келиб кир-чир, оч-юпун аскар болалар хизматдан қочиб кела бошладилар. Шунда зиёлиларнинг ҳарбийлар билан баҳси бошланди. “Нима учун ўзбекларни асосан қурилиш қисмларига оласизлар?” – деган савол қўйилганда улар: “Чунки ўзбекларнинг илми паст, русчани ҳам билмайдилар ва янги ҳарбий техникани ўзлаштира олмайдилар”, – деб жавоб беришди. Қаранг, катта бир халқ болаларини ҳақорат қилаётганларига фаросатлари етмади-я?! Уларнинг бу даъволари мутлақо асоссиз эди. Айтганимдай, бир взводда икки олий маълумотли аскар хизмат қилиши уларни қизиқтирмайди. 1970 йил июнь ойида аввал Липецкдан, кейин Ўзбекистондан, сўнг Қофқаздан аскарликка йигитлар олиб келинди. Украин сержанти бир грузин йигитни қаттиқ урган экан, госпиталга тушибди. Кечқурунги кино томошасидан кейин қарашсаки, қисмда биронта қофқазлик йўқ. Олий маълумотли грузин йигитлар томоша пайтида барча миллатдошларини командирларга сездирмай тўплаб, сафга тизиб госпиталга олиб кетишибди. Госпитални ўраб олиб, айбдорни жазолашни талаб қилишибди. Бу ҳарбий қисмгина эмас, ҳарбий шаҳарча учун фавқулодда ҳодиса эди. Талаб бажарилди, золим сержант бошқа қисмга ўтқазилди (кошки бунақа сержант битта бўлса?!). Аскар йигитларни тўплаганлар ҳам жазосиз қолмадилар: олий маълумотли аскарларнинг ўқув масканида хизмат қилишлари хатарли деб топилиб, улар қурилиш қисмларига “бадарға” этилдилар. Жўнатишдан олдин барчаларини бир взводга тўплашди. Шунда мен қисмда олтмишдан ортиқ олий маълумотли йигитлар борлигини билдим. Шуларнинг ярмидан кўпи Ўзбекистондан эди. Липецкдан олиб келинган йигитларнинг энг саводлиси – ўрта маълумотга эга эди, улар орасида кўпи тўлиқсиз ўрта, ҳатто тўрт синф маълумотлилари ҳам бор эди.
1990 йилда биз билан баҳслашган ҳарбийларнинг ҳақоратли фикрлари янгилик эмасди, бундай аҳмоқона гапларни 1970 йилда ҳам эшитганман. Украинлар ва руслар ўзбек йигитларини менсишмасди. Ҳатто очиқдан-очиқ “чурбан” (тўнка) деб сўкадиганлари ҳам учрарди. Бир куни донецклик сержант Николай Козлов ўзбекларни саводсизликда айблади. Мен рус ва ўзбек йигитларини синаб кўришни таклиф этдим. Синов саволини Козлов танлади, у ғолиб чиқишига мутлақо ишонарди. Икковимиз ошхона яқинида туриб олдик-да, овқатланиб чиқаётган йигитларни саволга тутдик. Мен руслардан