Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 72

Жанр:
Серия:
Издательство:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

қулоқ тутиб ўтирибди. Унинг гуноҳини кечириш мумкинми? Гапларига ишониш керакми? Мақсади Ҳосилбойвачча билан уруштириб қўйиш бўлса-чи?..

      – Мен ўша томонларнинг тузини ичганман, – деди Зелихон, орадаги сукутни бузиб. У бу ёққа келаётганидаёқ Асадбекни ишонтириш осон эмаслигини билган эди. Асадбекнинг ўйга толганини кўриб, фурсатдан фойдалан-ди – ўтмишдан сўз очди. – Ўғриликни ҳам ўша ёқда ўрганганман. Бир кун устам билан бойвачча одамнинг уйини урдик. Ҳамма нарсасини шилиб кетаётганимизда устамнинг кўзлари бир халтага тушиб, менга “қара-чи, нима экан”, дедилар. Қоронғида нималигини билмай, ялаб кўрсам, туз экан. Устамга “туз экан”, десам, “қайдан билдинг?” дедилар. “Ялаб кўрдим”, дедим. “Ў, падарлаънат, касофат”, дедилар-да, тўплаган мол-матоҳни уйичига қайтардилар. “Бу хонадонда туз ичгандай бўлибмиз, молини ўғирласак, гуноҳга ботамиз”, деб, қуп-қуруқ чиқиб кетдилар.

      Асадбек бу ҳикояни нима учун айтилганини аниқ тушунмай:

      – Ҳа, шунақа мард одамлар бор эди, – деб қўйди…

      – Мен ўша жойнинг тузини ичганман, – деди Зелихон, гапини такрор-лаб. – Урушда бизни ҳайдаб келишган. Биз тиғ кўтариб келмадик. Бўш қўл, оч қорин билан келдик. Онам ҳам, бувам ҳам ўша ёқда ётибдилар. Кафанликни ҳам ўзбеклар беришган. Мен кичкина бола эдим. Итдай хор қилиб ҳайдаб келишган. Туркларнинг бошига ҳам шу кун тушган. Хорлик нималигини биламан. Бувам ичган тузингни оқла, деганлар. Ўғри бўлиб кетдим. Бувамнинг васиятларини бажармадим. Энди ҳам қараб турсам ярашмайди. Сиз гапларимга ишонмаяпсиз.

      – Ҳа, – Асадбек шундай деб ўрнидан турди.

      – Тўғри қиласиз, – деди Зелихон, – дарров ишонсангиз, сизни нодон дердим.

* * *

      – Кўринишингдан чеченга ўхшайсану она тилингда гапирмаганингга ҳайронман, – деди машина ҳайдовчиси.

      Зелихон унга дарров жавоб бера олмади. Озгина сукут сақлагач, бир хўрсиниб деди:

      – Мен чеченман. Ота юртимда туғилдиму бошқа юртда улғайдим. Она тилимни биламан. Гапирсанг яхши тушунаману ўзим силлиқ гапира олмайман. Тил қотиб қолган.

      – Тилим қотди, дейсанми? Унда сен адо бўлган одам экансан, оғайни, – деди ҳайдовчи, орқа ўриндиқда ўтирган Зелихонга кўзгу орқали қараб.

      – Гапингга тушунмадим? – деди Зелихон.

      – Она тилини билмаган инсон ўзини одам санамаса ҳам бўлади.

      – Тилинг жуда узун экан, – деди Зелихон аччиқланиб, – аммо ақлинг калтага ўхшайди. Уруш даврида чеченлар бошига тушган кулфатни эшитмаганмисан?

      Зелихоннинг ақл хусусидаги гапи ҳайдовчига малол келди, қони бир қайнади-ю, аммо “ҳарҳолда бу ўз қондошим”, деб дарров ўзини босди. Зелихоннинг гапига хотиржам жавоб берди:

      – Эшитганман, лекин одамнинг ўзини ўзи унутиши учун бу ҳеч қандай имтиёз бермайди. Инсон ўз она тилини ўлгунича унутмаслиги керак, –ҳайдовчи шундай деб бир оз сукут қилди-да, сўнг қўшиб қўйди: –

Скачать книгу