Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 76

Жанр:
Серия:
Издательство:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

У нодон ёзганларимни Рябошапкага кўрсатган экан, баён қисқартирилиб, қуруқ рақамларгина қолибди. Қўшиқни Тошкентнинг Шоҳфайзи маҳалласидан келган Жамолиддин айтадиган, тўйтепалик йигит эса рақсга тушадиган бўлди.

      Тадбирда ўзимизни кўрсатиш учун Жамолиддин “рубобимни тезлик билан жўнатинглар” деб уйига хат ёзди. Унинг овози ширали, Комилжон Баратов қўшиқларини севиб ижро этарди. Бу тадбирдан кейин ҳам деярли ҳар куни, айниқса, якшанба кунлари унинг қўшиқларини жон қулоғи билан эшитардик. Менинг маҳаллам билан Шоҳфайзи ораси яқин бўлгани учунми у билан ака-укадек бўлиб қолгандик. Ҳатто маълум муддат рубоб чалишни ҳам ўргатди. Ҳарбийдан кейин ҳам учрашиб турдик. Мен уни ҳаваскор қўшиқчи сифатида радиога жалб қилишни истардим, у эса ўзини тортарди. Ҳарбийда бирга хизмат қилган дўстимиз Атҳамнинг тўйида ширакайф бўлиб олган экан, Кўкча дарвозасидан уйга қадар пиёда кетдик. Шунда кутилмаганда у ўзининг “КГБ”да хизмат қилишини айтиб қолди. Ҳарбийдан қайтганда уни махсус ўқишга юборишган экан. Бу соҳада хизмат қилиши махфий саналгани учун ҳатто ота-оналари ҳам билишмас экан. Айтишга айтиб қўйиб, сирни сақлашимни илтимос қилди. Бу сатрлар ёзилгунига қадар ваъдамга кўра, сирни сақладим. 1990 йили Паркент фожиаси кунлари у кечки пайт уйимга келди. Кайфияти синиқ эди.

      – Кеча Паркентда одамларни отишди, – деди у алам билан.

      – Эшитдим, – дедим мен. – Бу фожианинг сабабини ўрганувчи ко-миссия ташкил қилинибди. Устозимиз Пиримқул Қодиров раис эканлар.

      – Аниқлаш қийин эмас-ку?! Аскарларда автомат бор эди, лекин ўқларининг ичи бўш (холостой патрон) эди. Буни ўқ овозидан билса ҳам бўлади. Жанговар ўқнинг овози бошқа. Жанговар ўқ фақат полковникнинг тўппончасида бор эди. Йигитларни ўша отиб ўлдирган, текширувчи комиссиянинг кераги ҳам йўқ! Битта виждонли эксперт бўлса етарли – дарров аниқлаб беради.

      Жамолиддиннинг куюниши бежиз эмасди. Комиссия тузилгани билан ҳеч бир иш қилмади, ҳеч нарсани аниқламади, ўқ узган полковник жазога тортилмади. Баъзилар “Пиримқул ака миллат учун ёнмайдиган одам, суст ҳаракат қилди”, деб ножоиз айбладилар. Устоз кескин ҳаракат қилганларида ҳам натижа шундайлигича қоларди. Чунки совет армияси полковнигини жазога торта олувчи куч йўқ эди. Жамолиддин кейинги учрашувларимизда ҳам бу фожиани бот-бот эслаб, эзилар, “энди мен қандай одам бўлдим, энди ўшалар билан бирга хизмат қилишим мумкинми? Уларга ҳамтовоқ бўлиб юравераманми?” – деб ўзини ўзи айблар эди.

      Бу воқеа содир бўлишига ҳали йигирма йил бор, ўшанда, 1970 йилда у ҳарбий қисмдаги халқлар дўстлигига бағишланган тадбирда ҳузурланиб қўшиқ айтган эди. У қўшиқ айтаётган дамда эса, ошхона томонда бошқача “халқлар дўстлиги” тадбири бошланган эди.

      Икки ой аввал хизматга келганлар орасида доғистонлик ака-ука ҳам бор эди. Муҳаммад ва Тенгиз аварлардан бўлишса-да, биз билан қўмиқ тилида эркин гаплашишарди. Бу йигитлар ҳам худди чечен Алихон сингари ўз ғурури учун ўтга киришдан

Скачать книгу