Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 77

Жанр:
Серия:
Издательство:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

тадбир шу тарзда якун топди.

      Орадан йиллар ўтса-да, доғистонлик ака-укаларни унутганим йўқ. “Мурдалар гапирмайдилар” асаридаги Тенгиз образини шу ёднома асосида озгина ўзгариш билан ёзганман:

* * *

      Қамоқ лагерининг табиби келиб, ярани боғлаб муолажа қилиб кетгач, Тенгиз Нуриддинни чайлага бошлади. Эски газеталардан иборат “дастурхон” усти бетартиб эди. Пачоқбурун кириб, чала ейилган нон-гўштларни йиғиштириб чиқиб кетгач, Тенгиз алюмин кружкага тўлатиб ароқ қуйди-да, меҳмонга узатди. Нуриддин уни олиш учун қўл ҳам узатмади.

      – Ҳа, – деди Тенгиз, қошларини чимириб. – Ҳазар қиляпсанми?

      – Ичмайман, – деди Нуриддин. Сўнг таранг вазиятни юмшатиш мақ-садида қўшиб қўйди: – Шу пайтгача ичмаганман.

      – Намоз ўқийсанми?

      – Йўқ.

      – Унда менга ўхшаган чала мусулмон экансан. Ичмайдиган одамларни ҳурмат қиламан. Ичишни анави тўнғизларга чиқарган. Бу нима, биласанми?

      – Ароқни айтяпсизми?

      – Ҳа, сен билан мен буни ароқ деймиз. Аслида бу бизнинг миллатимизни қириб ташловчи атом бомба. Бу энағарлар бизларни қандай қуритишни билишган. Сен билан биз бунинг фаҳмига бормай ичаверамиз, ичаверамиз. Ичиб олиб болаларни туғдираверамиз. Бориб-бориб миллат қирилиб кетганини билмай қоламиз. Сенлар кўпсанлар, унча билинмас балки. Аммо биз каммиз. Ҳадемай қирилиб битамиз.

      – Сиз… грузинмисиз?

      – Йўқ… – Тенгиз мийиғида кулди: – Мен – аварман! – Тенгиз бу гапни ифтихор билан айтди. – Авар деган халқ бор бу дунёда, эшитганмисан?

      Нуриддин эшитмаган эди. Бир оз хижолат бўлгани ҳолда бу ҳақиқатни тан олди.

      – Сен мени гуржига ўхшатма. Улар Қофқазни сотишган. Менинг бобобларим эса қофқазимизни бу кофир тўнғизлардан ҳимоя қилган. Имом Ҳамзат, имом Шомил, Ҳожимуродларни эшитганмисан? Ҳа, эшитмагансан.

      – Мен… ўқимаганман. Саккизинчини битириб, далага чиқиб кетганман. Кейин ҳарбийга чақиришиб, Афғонга ташлашди. Кейин бу ерлар… қўлимга битта китоб олиб ўқимаганман сира.

      – Унда сени “эш-шак” деганлари тўғри экан. Қайсарлигинг учун эмас, ўқимаганинг сабабли эш-шаксан. Ўқимаган одамнинг эш-шакдан нима фарқи бор? Сен менинг тарихимни билмайсан. Ўзингникини биласанми? Сенинг ҳамзатларинг, шомилларинг борми? Билмайсан! Эш-шак ҳам ўзининг ота-боболарини билмайди. Гапларимга ҳайрон бўляпсанми? “Ўғридан ҳам шунақа гаплар чиқадими?” деяпсанми? Мен ўғри бўлиб туғилмаган эдим. Ота-бобом ҳам ўғри эмасди. Мен ўзимникиларнинг ушоғига ҳам хиёнат қилмаганман. Мен еримга ўғри бўлиб босиб кирганларнинг мол-жонига қирон келтираман. Мен ўғри эмас, қасоскор, хунхўрман! Аммо ўғри деган унвонни олганман. Мен учун қасоснинг ўзгача йўли йўқ. Биласанми, мен салкам олий маълумотли файласуфман. Ҳа… мени тўртинчи курсдалигимда ҳайдашган. Ленинградда ўқирдим. Бир профессор бор эди, – Тенгиз

Скачать книгу