Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 73

Жанр:
Серия:
Издательство:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

суярман. Агар мени нимталасалар-да бир бўлагимни Қора денгизга, бирини Оқ денгизга, бирини Ҳазорга ташласалар майли, розиман, фақат бир ўтинчим бор: юрагимни Ватанда қолдирсинлар. Ана шунда менинг нимталарим юрагимга талпинарлар, келарлар ва бирлашарлар! Юрак – Ватандир, Ватан – юракдир! Ким ўз юрагидан воз кечади? Ҳеч ким! Эй Раббим, ўзга юртда жонимни олиб, жаннатдан жой берганингдан кўра, жонимни ўз Ватанимда олу шунинг эвазига жойни дўзахингдан беравер! Энди қўшиқнинг мазмунини англадингми, биродар?

      – Англадим, – деди Зелихон. Кейин бир тин олди-да, Исмоилбей сўзларини такрорлади: – Ватани йўқнинг иймони йўқтур…

      – Яхши айтдинг. Она тилингни билмасанг ҳам, калланг жойида экан.

      – Буни мен айтмадим. Бир турк оқсоқоли айтган эди. Уруш даврида уларни ҳам Ватандан ҳайдаганлар. Мусофирликда ўлди, Ватанига қараб туриб, жони узилди.

      – Қараб туриб, дедингми? Тушунмадим?

      Зелихон Исмоилбейнинг сўнгги дақиқаларини айтиб берди. Ҳайдовчи гарданини силаб қўйиб:

      – Ҳа-а… – деди. – Ўзбеклар ёмон қилишди. Улардан буни кутмаган эдим. Ўзбек йигитлар билан бирга хизмат қилганман. Мўмин болалар эди, ҳайронман…

      – Нега ҳайрон бўласан? Уларни била туриб шу иғво гапларга ишондингми?

      – Ишонмай бўладими? Телевизорда кўрсатиб турибди. Гапириб турибди. Каттаси ҳам айтди, қулупнай талашишибдими?

      – Хафа бўлмагин-у, аммо аҳмоқ экансан. Олдинги гапларингни эшитиб сенга ихлосим ошаётувди. Бу гапларинг кўнглимни айнитди.

      – Хўп, мен аҳмоқман. Телевизор ёлғонни айтаётган экан, ўзбекларинг нимага жим туришибди? Ғурури борми ўзи уларнинг? Бизга туҳмат қиляпти, деб дунёни алғов-далғов қилиб юборишмайдими?

      – Айтишга осон. Ҳозир мен чўнтагимдан ингичка сим арқон олиб бўйнингга ташлаб сиқай, сен эса дунёни алғов-далғов қилиб бер менга.

      Ҳайдовчи индамади. Йўл иккига айрилган жойга яқинлашгач, машинани секинлатди.

      – Менга қара, биродар, овулингга бугун боришинг шартми?

      – Нима эди?

      – Шу ердан ўттиз чақирим юрсак, менинг овулимга етамиз. Сен чечен бўлсанг ҳам ҳозир қўноқсан. Қўноқни овулимдан четлаб олиб кетсам, менга лаънат ёғилади.

      – Шошилаётганим йўқ… Мени биров кутаётгани ҳам йўқ.

      – Шошилмаганинг яхши, аммо биров кутмагани ёмон. Чеченни биров кутмаса ёмон, жуда ёмон.

      Кичикроқ бир довонни ошиб ўтишгач, пастда бир қишлоқ кўринди. Аслида уларни бу ерда ҳеч ким кутмаётган эди. Ҳайдовчи дарё ёнидаги бир уй олдида машинани тўхтатди.

      – Бу уй опамники, – деб ичкари кирди. Бир оздан сўнг қайтиб чиқиб, Зелихонни ичкари таклиф қилди. Хонадонда эркаклар кўринмади. Аёллар тезлик билан жой ҳозирлашди. Чой қайнагунча эркаклар ҳам келишди. Дам ўтмай ҳовли одамга тўлди. Биров Зелихонга сен кимсан, қаердан келдинг, бошингда қандай ташвишлар билан билан юрибсан, демади.

      Бу хонадонда бир соатча ўтиришгач, бошқа хонадонга таклиф этилдилар. Шу зайлда ярим

Скачать книгу