Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 69
Тўғри, комфирқа бу занжирни мустаҳкамлаш чораларини кўрарди. Айниқса, маданият соҳасига катта аҳамият берарди. Адабиёт ва санъат кунлари мунтазам равишда ўтказиларди. Республикалар аро ўтказилган бу тадбирлардан ташқари “Москвада Ўзбекистон (ёки Эстония, ёки Молдавия) адабиёти ва санъати ҳафталиги” бўларди (Бундай тадбир ҳатто уруш пайтида ўтказилганини аввалроқ баён қилиб эдим). Миллий жумҳуриятлар театрларининг Москва, Ленинград, Киев… каби йирик шаҳарлардаги гас-троллари ҳам доимий равишда ўтказилган. Ёзувчиларнинг асарлари ҳам рус ва қардош тилларга таржима қилиниб, нашр этиларди. Аниқроқ айтилса, қардош хақлар адабиётини нашр этиш мажбурий эди. Миллий жумҳуриятлар нашриётлари режасида албатта шундай адабиёт бўлиши шарт эди. Масалан, Ғафур Ғулом номидаги нашриётда “Қардош халқлар адабиёти” ва “Хориж адабиёти” бўлимлари мавжуд эди. Москвадаги “Дружба народов” нашриёти фақат миллий жумҳуриятлар адабиётини нашр этарди. Ҳар бир жумҳуриятга 2–3 китоб ўрни ажратиларди. Жумҳурият Ёзувчилар уюшмаси қайси китобни тавсия этса, шу асар рус тилига таржима қилинарди. “Иностранная литература” нашриёти фақат чет эл адабиётини нашр этарди, қардошлар адабиётига уларнинг эшиги ёпиқ эди. Улар фақат Совет Иттифоқи ғоясига мос келадиган адабиётларни нашр этардилар. Америкалик Джон Стейнбек деган яхши ёзувчининг асарлари нашр этилмай қолди, билсак, у АҚШнинг Вьетнамдаги урушини маъқуллаб гапирган экан. Мен энг сара асарлар шу нашриётдан чиқади деган фикрда китобларини сотиб олардим, адабиётга сиёсат аралашганини билгач, аввал бир-икки бет бўлса-да, ўқиб кўриб кейин олишни одат қилдим.
Миллатлар орасида дўстлик йўқлигига мен ҳарбий хизматда аниқ ишонган эдим. Фақат бу сохталик қанча йилларга қадар давом этиши мумкинлигини тасаввур қила олмагандим. 1989 йилнинг 10 март куни бу мавзудаги фикрларимни матбуотда эълон қилган эдим:
Ҳар биримиз фарзандларимизнинг иқболини ўйлаб, босган қадамини кузатамиз, кимлар билан дўстлашаётганини назорат қиламиз. Бирон-бир бола кўнглимизга ёқмаса “у билан дўстлашма”, деб қаттиқ талаб қиламиз. Меҳримизни уйғотган болани фарзандимизга чин ўртоқ бўлиб қолишини истаймиз. Бизнинг бу истакларимиз ҳамма вақт ҳам ширин мева беравермайди. Мажбуран дўст бўлиш – пойдевори туздан ишланган бино. Сал нам тегдими, пойдевор нурайди, бино эса қулайди.
Биз “халқлар дўстлиги” деб аталмиш муқаддас, муаззам бинони узоқ вақт шундай пойдевор устига қўймоқчи бўлдик. Бир-биримизни яхши билмасдан, бир-биримизни юракдан ҳурмат қилмай, сохта жилмайишлар билан дўст тутиндик. “Бир-биримизни яхши билмаймиз”, дедим. Бу шунчаки тил учига келиб қолган гап эмас, балки узоқ йиллар кузатишлар натижасида пишиб етилган фикр. Хўш, биз Грузия ҳақида