Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 67

Жанр:
Серия:
Издательство:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

сўкина-сўкина ичкари кириб кетди, сўнг бир ўзи қайтиб чиқди.

      – Шу ерда экан, чўчқаларни ачомлаб ётибди. Эрталабгача алмаштирмаймиз, ётаверсин, – деди.

      5-постга етиб бориб, шеригимни алмаштирдим. Юрган пайтимда билинмаган эди, совуқнинг забтини энди сеза бошладим. Совуқ шамол суяк-суягимга қадар зириллатиб юборди. У ёқ-бу ёққа юрдим, сакрадим, ҳатто югурдим, баданимга илиқлик ўтмади. Аслида бунақа соқчиликда турувчига оёғига пийма, устига пўстин берилиши керак эди. Негадир бизга беришмади. Узунасига юз, энига ўттиз қадам келадиган ярми ер остида бўлган иншоотда нима сақланишини билмас эдим. Сал нарида ҳам шунга ўхшаган бинолар қораси кўриниб турарди, лекин улар атрофи симтўр билан ўралган, ҳар эллик қадамда чироқ ёниб турибди, пўстинли соқчи елкасига автомат осиб олган.

      Ярим соатлардан сўнг қоровулбоши бир аскарни бошлаб келди. “Нечук тез алмаштирмоқчи?” деб кўнглим бир қувонди. Ҳарбий тартибга кўра: “Тўхта, ким келяпти!” деб бақиришим керак эди. Бақирай десам, совуқ лабларимнинг жонини олиб қўйганми, овоз чиқмади.

      – Хабилов, нега уставни бузяпсан? – деди сержант яқинлашиб.

      – Уставни буздимми? – дедим ўзимни овсарликка солиб.

      – Одамни кўрганингда нима деб огоҳлантиришинг керак эди, нега “Тўхта, отаман!” демадинг?

      – Демоқчи эдим, автоматим йўқлиги эсимга тушиб қолди, мени кечиринг ўртоқ сержант.

      – Кечирмайман, эрталабгача шу ерда қотиб турасан, соат саккизда келиб, қарайман, ақлинг кирган бўлса, кечириб сўнг олиб кетаман, – деб ҳукмини билдирди.

      Шунчаки пўписа қиляпти, деб ўйлаган эдим, йўқ, ҳукми қатъий экан. Унинг шафқатсизлигини қарангки, ўттиз даражали совуқда эрталабгача қотиб, ўлиб қолишим мумкинлигини ўйлаб ҳам кўрмади. Мушкулимни Худонинг ўзи осон қилиб берди. Қадимдан бир ривоят бор: подшоҳ айбдорни жазолаш учун ярим яланғоч ҳолда қолдирибди. Эрталабгача қиш совуғида ўзи ўлади, деб ўйлаган экан. Жаллод эрталаб келиб кўрса-ки, айбдор терга ботган, “уфф, исиб кетдим” деб турганмиш. Маълум бўлишича, дала ўртасида харсангтош бор экан. Айбдор тонгга қадар шу тошни ҳали у томон, ҳали бу томон суриш билан банд бўлиб, совуқни сезмабди ҳам. Бу атрофда сурадиган тош ҳам йўқ эди. Сержант бино эшигини очиб, аскар йигитни ичкари бошлади-да, дам ўтмай қайтиб чиқиб, “эрталабгача турасан”, деб ҳукмини такрорлагач, тез-тез юриб изига қайтди. Уч-тўрт дақиқадан сўнг димоғимга тутун ҳиди урилди. Бино томидан чиқиб турган мўрига аҳамият бермаган эканман, қарасам, тутун чиқяпти. “Стратегик аҳамиятга эга иншоотнинг ичида нима бор экан”, деб қизиқиб, эшикни аста очдим, қарасам, картошка сақланувчи омбор экан. “Стратегик аҳамиятга эга” дейилиши бежиз эмас, бу омборда ҳам, сал наридаги симтўр билан ўралганларида ҳам озиқ-овқат сақланишини кейинроқ билдим. Неча минг аскар неча ойлар давомида шу картошкалар билан боқиларди. Картошкаларга совуқ ўтмаслиги учун катта чўян печда ўт ёқиларкан, сержант бошлаб келган аскар йигит

Скачать книгу