Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 62

Жанр:
Серия:
Издательство:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

туради. Бу нурзанжирнинг номи – муҳаббатнинг тотли ва азобли алангаси, поклик ва макрнинг ўзаро олишуви, меҳр ва ҳаё… Қисқа қилиб айтилса, ҳикояларни инсон ҳаётининг аччиқ ва ширин бодаси ҳақидаги яхлит асар ҳам демоқлик мумкин. Айни ўринда, маълум бир масалага турлича муносабатда бўлишлик, турлича таҳлил ва турлича хулосалар чиқаришлик ёзувчининг дунёқараши нақадар кенглиги, мушоҳадаси бақувватлигини исбот этувчи далилдир. Айрим асарлар ярим асрдан бери яшаб келяпти. Бундан кейин ҳам яшайди. Фақат ёлғондан узоқ, самимий асарларгина шундай узоқ умр кўришлари мумкин.

      Ўлмас Умарбековнинг ҳикояларида ўз фарзандига меҳри баланд оналарни тез-тез учратамиз. Бироқ, уларни бир-бирига ўхшатиш мумкин эмас. Уларнинг ҳар бири фарзандларини ўзларича қадрлайдилар. Солиҳабиби (“Ер ёнганда”), Севара хола (“Куз ҳавоси”), раиса Маъпиратнинг онаси (“Ҳусн”)… буларнинг ҳаётлари ҳам бўлакча, фарзанду аржумандига меҳри ҳам бўлакча. Қизининг оқсоқлигидан ичи куйиб раиса Маъпиратнинг онаси: “Эй Худо! Уни шундай яратгандан кўра, кўзимни кўр қилсанг бўлмасмиди?!” – деб кўнгли вайрон бўлади. Қизининг ўзини аямай ишга берилиши ҳам онани безовта қилади. Саври хола эса урушда бедарак кетган ўғлини ҳар куни кутади. Назарида ўғли Бердиали қовун қўлтиқлаб эшикдан кириб келаётгандай бўлаверади. Урушда бедарак йўқолган бир одам йигирма бир йилда уйига қайтибди, менинг боламга ўн етти йил бўлибди, деб умид қилади. Уни бу дунёда, бу ҳаётда шу умид ушлаб туради. “Совға”даги Шаҳодат хола эса шаҳардан қўним топган ўғлидан пул олганида бутун қишлоққа жар солгиси келади, фахрдан кўнгли яйрайди. Бемеҳр ўғли хат ёзмай қўйганида эса фарзандининг бу иллатини яширишга уринади. Дардини ичига ютади. Ҳикоянинг якуни эса ҳар қандай одамнинг кўнглини вайрон қилиб юборади.

      Ёзувчи фақат ўзбек оналарига хос фазилатларни илғай олган ва маҳорат билан тасвирлаган.

      Ўлмас аканинг барча асарларида кексаларнинг ички дунёси алоҳида маҳорат билан акс эттирилган. Кексалар – дунёни ташлаб кетишга тайёрланаётган одамлар авлодларига нималарни қолдиришяпти? Уларнинг қандай армонлари бор, умидлари қандай? Ғуломқодир ота (“Бобоёнғоқ”) қишлоқнинг янгиланишига қарши эмас, аммо ўтмишдан ёдгорлик дарахт-ни кўзи қиймайди. Бобоёнғоқ – ўтмиш қадриятлари тимсоли. Уни кесиб ташлаш – ўзига хос фожиа. Ғуломқодир ота билан набира – ўтмиш ва эртанинг боғлиқлигини акс эттирувчи бир робита. Сулаймон отанинг тақдирига бефарқ қарамайдиган биродарлари Холпаранг билан Ҳакимбек оталар (“Маруся холанинг милтиғи”), уруш йиллари танкнинг кескин бурилиши натижасида уйининг бир чети шикастланган аёлни қидириб борган Низомиддин ака (“Сўнгги сафар”), урушга кетган Ҳайдаралининг қўйларини боқиб, кўпайтириб, энди ўз эгасига топшириш илинжида яшаётган Сарсонбой отани (“Қиёмат қарз”) кимнинг, қандай асарида кўриш мумкин? Ҳа, булар бетакрор одамлардир! Бу соддалик, бу тўғрилик ҳамма халқларда ҳам айнан шундаймасдир. Шунинг учун ҳам ўзга адабиётларда бундай образларни деярли учратмаймиз.

      Ўлмас

Скачать книгу