Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 64

Жанр:
Серия:
Издательство:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

Бобоев тўғри маслаҳат берган эди. Ҳарбий хизматдан қайтганимда у киши истеъфога чиқиб кетган эканлар. “Постда” газетасида ишлашни хоҳламаганим ҳам тўғри бўлган экан. Талабалар шаҳарчасида юз берган фожиа – оммавий муштлашув ҳақида хабар бергани учун бу газетани ёпиб қўйишибди.

      Тиббий кўрикдан ўтиш, “эрта кел, индин кел”, дейиш қарийб бир ой давом этди. Шундай кунларнинг бирида вилоят “чақирув маскани”да шоир Устамонийни учратдим.

      – Нима қилиб юрибсан? – дедилар.

      – Хизматга кетяпман.

      – Шу ерда тура тур, мен ичкарига кириб чиқаман, сени олиб қоламан.

      – Раҳмат, ака, ўзимнинг боргим келяпти.

      У киши гапимга ишонқирамай ичкари кириб кетди. Назаримда кимнидир олиб қолиш ҳаракатида эди. Имоним комилки, ичкаридан бўшашиб чиқмайди. Хўп, десам мени қолдириши ҳам аниқ эди. Шу туфайли ўзимни панага олдим.

      Устамоний шоир сифатида заиф, журналист сифатида эса жуда пачоқ эди. Деярли барча таҳририятларни безор қилиб юборарди, шулар қаторида болалар матбуотини ҳам тинчитмас эди. Тўрт-беш саҳифалик мақола олиб келиб, “Ҳеч бўлмаса тўрт қатор хабар қилиб чиқариб бергин”, деб туриб оларди. Бирон раис ёки катта-кичик раҳбар ҳақидаги тўрт қатор хабардан у катта фойда олишини билиб турардик.

      Бу кишининг тадбирлари, топқирлиги ҳақида кўп гаплар юради. Шулардан бирини – Ғафур Ғуломнинг уйига пишиқ ғишт туширганини аввалроқ баён қилиб эдим. Агар бу киши шоир эмас, дипломат бўлганида анча-мунча давлатларнинг бошини айлантириб ташлар эди, деб ўйлайман. Бу кишининг ҳийлалари ҳақида сўз кетса: “Агар СССР ташқи ишлар министри бўлса, Американи икки кунда тиз чўкдириб беради”, – дейишарди.

      Бир куни Устамоний шошилиб келиб, қўлимга мақола ёзилган қоғозни узатди.

      – Кейинги сонга тайёрла, Суроб акангнинг хабари бор, – деб қоғоз халтадан битта лимон олиб, менга узатди: – Чингиз Айтматовга атаб олдим, сен ҳам Чингиз акангга ўхшаб юргин.

      “Бу кишининг Чингиз Айтматовга қанақа алоқаси бор экан?” деб ажаб-ландим. Мақолани ўқисам, лимон етиштирувчи миришкорнинг таржимаи ҳолидан иборат экан. Мақола кўп нусхада кўчиртирилган, мендагиси тўртинчи нусха бўлса керак. Демак, яна уч таҳририятга берилган. Биринчи нусха обрўлироқ газетага берилади. Ҳисоб-китоб аниқ олинган: тўрттадан бири албатта босиб чиқаради. Агар шу мақола тўртта газетада баравар чиқса, нур аланнур! Устомон одамлар ҳақида сўз кетса, “Битта ўқ билан икки қуённи уради”, деб сифатлашади. Устамоний эса битта ўқ билан истаганча қуённи ура оларди. Ўша йили Чингиз Айтматов Тошкентга келганларида бир даврада қон босимлари ошаётганидан зорланибдилар. Врачлар лимонли чой ичишни тавсия қилишган экан. Шубҳасизки, Устамоний бу даврада иштирок этмаган, лекин кимлардандир машҳур ёзувчининг дардини билиб, дарров чорасини топган. У даврларда лимонзор кўп эмасди. Боғбонлар энди-энди теплицаларда ўстиришаётганди. Шоир лимонзорнинг энг яхшисини топиб бориб, меҳмон ёзувчи учун икки дона лимон сўраган. Бизнинг боғбонларимиз ғоят саховатли.

Скачать книгу