Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 75
Унинг ҳовлиси уч кечаю уч кундуз тўйхонага айланди. Қўйларни олиб келганлар кимлар, сўйганлар кимлар, дастурхон тузаганлар кимлар – билмайди. Уч кун давомида қишлоқнинг эрка фарзанди сифатида иззатда бўлди. Неча хонадонда меҳмонда бўлганини санайман, деб саноқдан ҳам адашди.
Тўртинчи куни Алибек оқсоқол кирди.
– Энди нима қилмоқчисан, шу ерда қоласанми? – деб сўради у дабдурустдан.
– Шундай ниятим бор, – деб жавоб берди Зелихон.
– Арслон уйни бўшатсинми?
– Мен сўққабош бўлсам, битта хона ҳам етади. Уларга малоллигим келмаса бас.
– Қўлингда ҳунаринг борми?
Зелихон панжаларига қараб, кулимсиради. Гулдай ҳунари бор-а, аммо чолга пўлат сандиқларни қандай очишию, қулфларни қандай усталик билан бузишини айтсинми?
– Ёмон, жуда ёмон, – деди Алибек оқсоқол. – Чечен йигитнинг ҳунарсиз бўлиши ёмон. Сен отбоқарга ёрдамлашасан, раисга айтиб қўйдим.
– Иш бўлса қочмас, яна уч-тўрт кун дам олай, – деди Зелихон.
Бу гапни эшитиб оқсоқол қалин қошларини чимирди. Бургут кўзларини эслатувчи нигоҳи ёнди:
– Сен эркакмисан? Эркак одам оғзини очиб ётиши мумкинми?
Зелихон унинг чиндан аччиқланганини сезиб:
– Хўп, эртадан чиқаман, – деди.
– Ҳозироқ ишга жўнайсан, қани, олдимга туш!
Зелихон қайсарлик қилмай унга эргашди. Унинг изидан бора туриб “бобом тарсаки тушириб яхши қилган эканлар”, деб қўйди.
Чеченлардаги миллий ифтихор, миллий ғурур, ботирлик бошқаларга ўрнак бўларли. Лекин ботирликни ақл йўлига йўналтириш муҳимроқ. Мен ҳарбийда танишган чечен йигитларнинг ҳаракатларида шу ақл етишмас, таъбир жоиз бўлса, уларни “ёввойи, тизгинланмаган ғурур” бошқарар эди. Яъни бу ғурур, бу довюраклик ақлга бўйсунмасди. Аксинча, жиловланмаган руҳий эҳтирос устунроқ эди. Бундай куч ҳеч қачон ижобий самара бермаган, балки вайроналикни келтирган. Миллий ифтихор – муқаддас туйғу, уни ҳам ҳуда-беҳудага сочавермаслик керак. Алихон Хонгиреев ярим йил ўқиб, ҳунар эгаллагач, чўлдаги қурилишга жўнатилди. У ерларда “бахтсиз ҳодиса”лар кўп бўлиб турарди. Кимдир чуқурга йиқилади, кимнингдир бошига тепадан ғишт тушади, кимнидир электр токи уриб ўлдиради… Алихоннинг бошига темир тўқмоқ тушиб, тил тортмай жон берибди. “Шайтанат”даги қасоскор Зелихоннинг ҳам ўлими шунга ўхшайди. Миллий ифтихорни, довюракликни, жасорат фазилатини билак кучига бўйсундирмаслик керак эди. XIX асрда руслар Қофқазни истило этаётганларида миллатнинг бундай ботирлиги лозим эди. Истилочилар маҳкам ўрнашиб олгач, уларни энди куч билан жилдириш мутлақо мумкин эмас. Бу танкка қарши ханжар билан ҳужум қилишдай бир гап. Бадиий адабиётда бундай ҳолни шамол тегирмонига найза билан ҳужум қилган Дон Кихотга ўхшатишади. Энди истилочиларга нисбатан кам сонли