Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 85

Жанр:
Серия:
Издательство:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

манзилига кириб, рўйхатдан ўтган йигитларнинг бетоқатроғи девор ошиб қочиб қолиши эҳтимолининг олдини олиш учун қоровулларни сафдан чиқариб белгиланган жойларга қўйишди. Каминага ҳовли этагидаги ҳожатхона атрофини қўриқлаш топширилди. Сержант “дўстларимизга” бу мойдек ёқиб тоза калака қилишди. Лекин орадан кўп ўтмай, ўзлари ширага интилган асаларидек ҳожатхонага интилишди.

      Гап шундаки, ҳожатхонанинг орқа томони кичикроқ боғ экан. Кузатувчилар асосан шу боғда давра қуришаркан. Аскарликка чақирилган йигитлар шу ердан девор ошиб тушиб маишат қилиб қайтишаркан. Менинг вазифам айнан шуларнинг йўлини тўсиш эди. Вазифамни бажариб турганимда бир одам деворнинг орқа томонидан кўтарилиб менга ўзбекчалаб салом берди. Ажабланганимча саломлашдим. У менга бир шиша билан тугунча узатди-да:

      – Илтимос, қайнимни ярим соатга чиқариб юборинг, хайрлашиб олайлик, – деди. “Қайним” деганига ҳайрон бўлган эдим, “ҳарбий хизмат пайтида шу ерда уйланиб, қолиб кетганман”, деб изоҳ берди. Узатган нарсаларини олмадим, “кўп ичириб маст қилиб қўйманглар”, деб огоҳлантиргач, сал нарида пойлаб турган малла йигитга “рухсат” ишорасини қилган эдим, бир сакрашда девор ошиб ўтиб кетди. Шу онда сержантлардан бири рўпарамда пайдо бўлди.

      – Ҳамшаҳринг билан нимани чулдирашдинг? – деди.

      Кузатиб тургани учун бор гапни айтдим:

      – Самогон узатувди олмадим.

      – Аҳмоқ, нега олмадинг?

      – Мен ичмайман.

      – Сен ичмасанг, биз ичамиз, деворга чиқ, ҳамшаҳрингни топ энди!

      Булардан қутилиш мумкинмаслигини билганим учун деворга чиқдим. Ўзбек йигит узоқда эмас экан. Сержантларнинг нафслари чукиллаб турганини айтган эдим, икки литрли шиша идишда лойқа сувни эслатувчи самогон, тугунчада нон, чўчқа ёғи узатди. Русларнинг молдек бўкиб ичишини ўзлари ишлаган кинофильмларда кўрганман. Лекин ҳожатхонага кириб ичишларини тасаввур ҳам қилмаган эдим. Айниқса, ҳали ёши йигирмага етмаган йигитларнинг бу аҳволга тушиши менинг назаримда миллат фожиаси эди (Россия раҳбарлари буни англаб турли чоралар кўрдилар. Лекин фойдаси бўлмаяпти).

      Бир неча дақиқада сержантлар ҳожатхона ичида давра қурдилар. Кўнглим айниб, нари кетдим. Яхши ҳам ҳожатхонадан узоқлашган эканман, командир ўринбосари мени кўриб чақирди-да, ҳаммомга кетаётган икки гуруҳни кузатиб боришни топширди. Ичкаридаги ёзув-чизув ишларидан толиққан командир зарурат юзасидан ҳожатхонага келиб қараса-ки, маишат авжида… Кейин нима бўлганини баён қилмай қўя қолай.

      Тўртинчи куни йўлга отландик. Тўпланиш манзилидан бекатга қадар йўл узоқ эмасди. Аввал айтганимдай, мингдан зиёд йигитни юзга яқин одам кузатди. Йиғи-сиғисиз, шовқинсиз кузатиб қолишди. Йигитлар вагонларга жойлашгач, қоровулларга ўқланмаган эски милтиқларни беришди. Ортиқча юкни елкага осиб хизматни давом эттирдик. Бошқа қоровул билан навбат алмашгач, Миртўланинг хонасига бордим. Бир вагоннинг

Скачать книгу