Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 83

Жанр:
Серия:
Издательство:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

бу китобларни кўряпсанларми, қайси бирларинг пул бердиларинг сотиб олишга? – деди. –Ана энди ҳар маошларингдан иккитадан китоб олиб берасанлар. Агар Хабиловни тинч қўймасаларинг, сенлар билан бошқача гаплашаман. Хабиловни бугун беш кунга Волгоградга юборяпмиз, яна самоволкада деб қидириб юрмаларинг.

      Ярим кечада темир йўл бекатига келдим. Икки ой олдин совуқда дилдираб турган бекат энди кўзимга бошқача кўринди. Волгоградга тонгда етиб бордим. Сталинград жангида “Павлов уйи” деб тарихда қолган вайроналарни суратга олдим. Кейин “Матонат” монументига бордим. “Она Ватан чорлайди”, деб номланган ҳайкални турли нуқталардан суратга туширдим. Шаҳар кутубхонасига, музейига киришга ҳам улгурдим. Кечгача мўлжалдаги барча ишларни битирдим. Шаҳарда қолишни истамай, ярим кечада поездга ўтириб, қисмга қайтдим. Нонушта пайти Гайдаржи кўриб:

      – Волгоградга бормадингми? – деб ажабланди.

      – Бордим, ҳамма ишларни бажариб қайтдим, – дедим.

      – Сен устамон бола эмас экансан, – деди у кулиб. – Биз шу чиқишингда Тошкентга ҳам бориб келарсан, деб ўйлаб, беш кунга ижозат берувдик.

      – Бутунлай қўйиб юборсангиз бошқа гап эди, бориб-келишимдан нима фойда бор?

      Шу воқеадан сўнг уларнинг менга бўлган ишончлари ортди.

      Ротанинг спорт ҳаётига доир суратларни олишга Тошкент жисмоний тарбия институтини битирган йигитни танладим. Ракетачиларнинг яхши жиҳозланган спорт майдонида иш бошлаганимда бир офицер келиб, “бу ерда суратга тушириш мумкинмас”, – деб фотоаппаратимни олиб қўйди. Тушунтиришларимга қулоқ ҳам солмади. Қисм командири аралашгач, қайтариб беришди. “Махсус қисм” деб аталган идора вакили билан ке-йин яна бир неча марта тўқнаш келдим. Менга уйдан ёзув машинкасини ҳам юборишганди. Бир куни чиқиллатиб ёзиб ўтирсам, ўша офицер пайдо бўлиб қолди. Бу сафар қўполлик қилмади. Бу ерда ёзув машинкасин ишлатиш мумкинмаслигини айтиб, шу бугуноқ уйга жўнатиб юборишимни ва почта қоғозини эртага кўрсатишимни буюрди. Олиб қўймагани учун шукур қилиб, буйруғини бажардим. Кейинчалик, ёз фасли эди, “Литературная газета”да табиат муҳофазасига доир икки мақола чиқди. “Биосфера в опасности” деган мақолада АҚШ олимлари табиат фожиаси ҳақида сўз юритган эдилар. Совет олимлари эса уларга раддия билдиришганди. Мақола менга маъқул келди. Ленин юбилейи муносабати билан радиоузел ишини йўлга қўйган эдик. Мен ҳар куни оқшомда рота ҳаётига доир эшиттириш берардим. Бу сафар табиат фожиаси ҳақидаги мақолани ўқиб бердим. Эрталаб яна ўша офицер келди.

      – Нималарни ўқидинг, нега ваҳима қиляпсан? – деди.

      Унга ким маълумот етказиб бераркан, билмадим. Газетани кўрсатдим. Ўқиб чиққач:

      – Иккинчи мақолани ўқишинг керак эди, – деди.

      – Уни бугун ўқийман. Америка олимларининг хато фикрлашини исбот этиш учун аввал уларнинг мақоласини

Скачать книгу