Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 91

Жанр:
Серия:
Издательство:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

сен учун

             Қанчалар меҳр.

      Тонгла қуёш қайтадан

             Нурин сочадир,

      Аммо мендан истиқбол

             Ҳануз қочадир…

      Бутун борлиқ қоронғу

             Бамисоли қабр…

      Ҳам йўқотиш, ҳам ҳасрат

             Йўқлик ва жабр!

      Қўшиқ тугагач, у отини елдирди.

      Отнинг тез югуришими, ёинки кечнинг салқин ҳавоси сабаб бўлдими, йигитнинг қалбидаги ғубор тарқади. Кўзларидан яна жўшқинлик учқунлари сачради”.

      Бу асар таржимаси ва Асқарнинг мактуби узоқ йиллар дафтардаётди. Орадан кўпгина йиллар ўтиб нашрга тайёрлаш учун оққа кўчираётганимда шеърий таржима ёнидаги расмга диққат қилдим: Қуёш чарақлаб турибди. Қабр ва қабр тош ва… сиртмоқ… Етмишинчи йилда бу расмга эътибор бермаган эдим. Энди билсам, Асқар ўзининг ўн уч йилдан кейинги тақдирини чизиб қўйган экан… “Шайтанат”ни ёзаётганимда Асқар Қосим чизган сиртмоқ хаёлимни эгаллаб олди. Натижада бу манзарани Анварнинг ҳаётига кўчирдим:

* * *

      – Гулнора опа, ёмон гап айтмаяпман. Сизнинг гапингизни тасдиқлаяпман. Собирбей ёш, ўргатиб туриш керак. “Денгиз ичра чарх урувчи гирдобни қайдан билсин қирғоқдаги майсалар…”, деган экан бир шоир. Менинг битта қўшним имом. Ўша айтадики, бу дунёда ғийбат қилган одамнинг тилини Худо қиёматда ўн метр узун қилиб қўяркан. Бу тилни одамлар босиб-янчиб юравераркан. Шу қиёмат тезроқ бўлса-ю, шу тилларни бир кўрсам…

      Рўпарадаги аёл шарт туриб чиқиб кетди. Анвар Холидийни сўкадиган бўлса, ҳақорат тошларини шу аёл ҳузурида отарди. Холидийнинг шу хонадаги “мухтор элчиси” ҳисобланмиш Гулнорахон бу тошларни териб, етмаганига ўзидан қўшиб, устозига етказарди. Анвар бу аёлдан, шу хизматлари учун хафа эмас, хурсанд бўларди.

      Аёл чиқиб кетгач, хона жимиб қолди. Собир ҳам стол устидаги қоғозларига мук тушди. Анвар қўлига қалам олиб бир варақ қоғоз юзига турли шакллар чиза бошлади. Шакллардан бири “Г” ҳарфига ўхшарди. “Гулнора” деб ёзди. Кейин биринчи ҳарфни семизроқ қилиб бўяди. Сўнг “Г”ни ярим саҳифани эгаллайдиган даражада катта қилиб ёзди. “Г”нинг бурчагига кашакловчи чизиқ тортган эди, ҳарф дорга айланди. Анвар унга бир зум тикилиб тургач, ҳарф-дорнинг учига сиртмоқ чизди. Шу ишидан завқ олиб ўтирганида Холидий йўқлаётганини маълум қилишди…

* * *

      Ҳарбий хизматдан қайтгач, Асқар Қосим радиодаги ишини давом эттирди. Бу пайтда мен комсомоллар билан олишиб, кетиб қолган эдим. Асқар билан тез-тез кўришардик. Ҳарбийдалик пайтида қайнона-келин жанжалидан безганини айтган эди. Бу жанжал давом этган шекилли, иккинчи фарзанди туғилгач, Эскижўвадаги бир уйни ижарага олиб, кўчиб чиқди. Оилани сақлаб қолишга бу ҳам ёрдам бермади. Бир куни Асқар уйимга хафаҳол равишда кириб келди. Чуқур хўрсинди-да, “Энди ажрашаман шекилли”, деди. Ўша куни бозордан қулупнай олибди. Хотини уй йиғиштириш билан банд экан. Хотинининг оғирини енгил қилиш мақсадида қулупнайни шоирнинг ўзи тозалай бошлабди. “Адаси, сиз уринманг, ишимни тугатай ўзим қиламан”, дебди хотин меҳрибонлик билан. Асқар тушмагурнинг ҳазиллашгиси келиб: “Сен

Скачать книгу