Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 92

Жанр:
Серия:
Издательство:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

оғир ботгандир.

      Бир куни “Олдинги хотиним билан кўришдим, кейинги оиласи билан ажрашибди, меники ҳам ўхшамай турибди, ажрашиб, биринчи оиламни тикласаммикин?” – деди. Ҳали ўттизга кирмаган камина бу нозик масалада қандай маслаҳат бера олардим? Асқар эҳтимол ёши катталар билан ҳам маслаҳатлашгандир, ўзи кўп ўйлагандир, ҳарҳолда, иккинчи оиласи билан яшади. Бу орада уни икки марта жиннихонага ётқиздилар. Мен бу пайтда Ғафур Ғулом нашриётида хизмат қилардим. Таҳрир ишларини уйимда бажариб, ҳафтада ёки ўн кунда бир келиб кетардим. Асқар таржимон ва малакали муҳаррирлардан Миржалол ака (шоир Миртемирнинг ўғли), Жўрахон опа, Холида опа, Ҳикоят опа ва Назирахон билан бир хонада ўтирарди. Менинг ёзув столим ҳам шу хонада эди. Бир куни бўлим бошлиғига таҳрирдан чиқарган қўлёзмани топшириб, хонага кирсам, аёллар қаергадир боришга тайёрланиб туришган экан.

      – Вой, Тоҳир, яхши келиб қолдингиз, ишқилиб “отлиқ” келдингизми? –дедилар Ҳикоят опа.

      Мен машинамда кам юрардим, Ҳикоят опа шунинг учун “отлиқ келдингизми?” деб сўрадилар. Бу кун иш шошқич бўлгани учун “отлиқ” келгандим.

      – Асқарни кўргани бормоқчимиз, – дедилар.

      – Асқарга нима бўлди?

      – Вой, ҳали эшитмадингизми? Жиннихонага ётқизиб қўйишди.

      Бу гапдан довдираб қолдим. Дўстлар шундай дейишса, “ҳазиллашяпсизми?” дейишим мумкин эди. Бу опалар ҳазиллашмас эди. Йўлга чиқдик. Жиннихонага етиб боргач, “Мени кўрса, қаттиқ ҳижолат бўлади, кирмай қўя қолай”, девдим опаларга бу гап маъқул келди. Кўчада кута бошладим. Баланд девор ортидаги шоирнинг аҳволини ҳис қилиб, юрагим эзилиб кетди. Шу онда “6-палата”ни эсладим. Антон Чеховнинг 1892 йилда ёзилган бу аянчли ҳикоясини деярли барча ижодкорлар биларди. Ҳозирги ёшлар ўқишмагандир, деб афсусланаман. Руҳий шифохона ёнида туриб, рус адиби тасвирлаган жиннихона кўз олдимда гавдаланади:

      “Агар қичитқон ловуллашидан қўрқмасангиз, бу иморатга тор сўқмоқ йўлдан бориб, ичидаги аҳволни кўрайлик. Биринчи эшикни очиб, даҳлизга кирамиз. Девор остида, печка ёнида касалхонанинг эски-тускилари уюлиб ётибди. Тўшаклар, илма-тешик эски чопонлар, иштонлар, кўк йўлли кўйлаклар, ҳеч нарсага ярамайдиган эски пойабзаллар – бу чурук-чориқлар бир-бирига қоришгани ҳолда чириб, нафасни бўғадиган сассиқ ҳид чиқариб ётади.

      Эски-тускиларнинг устида эса доим трубкасини тишлаб, ҳарбий хизматдан бўшаган, формасига ёпиштирилган белгиларнинг ранги ўчиб кетган кекса солдат Никита ётади. Унинг юзи озғин, қовоғи солиқ, ўсиқ қошлари ва қизил бурни чеҳрасига ёввойи овчарка қиёфасини бериб туради; ўрта бўйли, кўринишдан қотма ва чайир; лекин жуссаси баҳайбат, муштлари ҳам жуда бақувват. Унинг ўзи дунёда ҳамма нарсадан кўра кўпроқ интизомга берилган, шунинг учун ҳам, одамларни уриш керак деган фикрга қаттиқ ишонадиган, нима буюрилса дарҳол бажарадиган, соддадил ва бефаҳм кишилардан бири. У, одамларни

Скачать книгу