Ҳаёт қайиғи (3 китоб). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ҳаёт қайиғи (3 китоб) - Тохир Хабилов страница 44

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ҳаёт қайиғи (3 китоб) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

асарни таҳлил қилиб, танқидий фикрларини исбот этишларига нима халал берди, экан, ҳайронман.

      Нашриётдаги муҳаррирлик фаолиятимда ёш адибларнинг китоблари билан ишлаш менга ҳузур бағишларди (чунки унда ўзим ҳам унча катта эмасдим). Айниқса, оғир юклардан кейин бунинг роҳати бошқача бўларди. Ёшларнинг китоблари орасида ёдимда қолгани Хайриддин Султоннинг “Бир оқшом эртаги” тўплами эди. Хайриддиннинг бир қанча ҳикоялари билан яхши таниш эдим. Унинг Бобур ҳақида ёзган “Саодат соҳили” қиссаси “Гулистон” журналида нашрга тайёрланаётганда устозларнинг юқори баҳоларини эшитгандим. Китоб ҳолида жамланган ҳикоялар менга адабиёт гулшанида ўзгача соф ва ёқимли шабада эса бошлаганидан далолат қилди. Олой маликаси – Қурбонжон додхоҳ (“Бунчалар ширинсан, аччиқ ҳаёт”), Абдулла Қодирий ҳаётидан сўзловчи (“Раъно гулининг суви”) ҳикояларини (муаллиф уларни “тарихий этюдлар” деб атаган), гарчи ҳажми кичик бўлса-да, мукаммал қисса ўрнида қабул қилиш мумкин эди.

      “Олой маликаси – Қурбонжон додхоҳ 1865 йилдан то 1890 йилгача Помирда бир саркарда сифатида халқни ўз атрофига тўплаб, қўлида яланг қилич билан фон Кауфманга қарши курашди. У шу даражада жасоратли бир хотин эдики, ўғли Қамчибек Кауфман томонидан асир қилиниб, дорга осилаётганда, дор тагига келиб, ўғлига хитобан:

      – Хайр, ўғлим, ота-боболаринг ҳам душман қўлида ҳалок бўлган. Шаҳид ўлмоқ бизга мерос. Сенга берган сутим оқ бўлсин!дея олган ва отининг жиловини терс буриб, ўғлининг тортаётган азоб-уқубатларидан шартта юз ўгириб кета олган хотиндир”.

      Мазкур ҳикоя Ғафур Ғуломнинг бу таърифидан илҳомланиб ёзилган бўлса керакки, асар бошига шиор қилиб қўйилган. Олой маликасининг бадиий асардаги қиёфасини Хайриддин биринчилардан бўлиб чиза олди. Шунчаки қаҳрамон она образи чизилмади, ҳикоя миллий-озодлик ҳаракати манзарасини акс эттирдиким, бу ўша пайт учун қаҳрамонлик эди.

      Камина ҳам Абдулла Қодирийнинг мухлисларидан, ул зот ижоди ҳақида айрим фикрларни қоғозга туширганман. Лекин Хайриддин бу мавзуга мендан олдинроқ қўл урган ва мазкур тарихий этюдида шахснинг улуғлиги ва давр фожиасини ёрқин бўёқларда акс эттира олган.

      Ёзувчининг энг катта ютуғи – асарларида (айниқса, “Чоллар палатаси”, “Чайладаги тўрт эркак”, “Ё, Жамшид”) ҳаётийлик-табиийлик кучли эди. Баъзи адибларнинг асарларида айнан шу куч етишмайди. У ҳар бир қаҳрамонини жону дили билан севади, меҳр билан тасвирлайди. Тилдаги равонлик ҳам ҳавас қилгулик эди. Руслар адабиётида ёки фанида шундай истеъдод пайдо бўлса “самородок” (соф тилла – ёмби) деб шарафлашади. Хайриддин етмишинчи йилларнинг ўрталарида ярқ этиб кўзга ташланган ёмби эди. Дастлабки китобларига жамланган ҳикоялар талабалик йиллари ёзилгани ҳам эътиборга молик. “Қадрли Тоҳир акага, муҳтарам муҳарриримга, соғлик-омонлик, ижодий қувончлар тилаб, миннатдорлик билан Хайриддин. 1.02.84.” деб дастхат ёзилган бу китоб менда

Скачать книгу