Ҳаёт қайиғи (1 китоб). Тохир Хабилов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Ҳаёт қайиғи (1 китоб) - Тохир Хабилов страница 18
Бизнинг бу гапимиз таъсир этмади, ўшанда маҳаллийчилик ва жоҳиллик устун келди, афсусимиз шундан. Лекин вақт – олий ҳакам, чаламулланинг имомлик фаолияти узоққа чўзилмади.
“Шу йигитни ишга олайлик, ўзимизнинг Бухородан”, “Бўш ўринга ўзимизнинг чустлик қизнинг номзодини кўрсатиш керак”, “Ўғлим бойсунлик қизни яхши кўриб қолибди, унга уйлантирмайман, ўзимизнинг Деновда шунча гўзаллар турганда Бойсунга бош эгиб бораманми?”…
Бу каби нодонликлар қачонгача давом этаркин, ҳайронман!
Бугун келажакда буюк давлат бўлиш умиди билан яшаётган эканмиз, тилимиздаги “қаерликсиз?” деган саволдан воз кечайлик. “Биз бир миллатмиз!” деган руҳ вужудимизга сингмас экан, орзу орзулигида қолиб кетаверади.
Нима учун ёзувчи бўлганим сабаби билан қизиқишади, билганлар “Тоғаси ёзувчи бўлгани учун шу йўлни танлаган”, дейишади. Бу гап ҳам ўринли. Тоғамнинг яна йигирмата жиянлари бор, лекин уларнинг барчаси адабиётдан ғоятда узоқ. Афсус билан айтаманки, ҳатто китоб ўқимайдиганлари ҳам бор. Тақдир Аллоҳ томонидан белгиланади. Касбга доир қобилият берилади. Дейдиларки, “Агар Аллоҳ бермаган бўлса, эшак бозорига даллол ҳам бўлолмайсан”. Аллоҳ бировнинг тақдирига заргарликни, бошқасига кимёгарликни битади. Шунга яраша иқтидор беради. Ёзувчилик ҳам шундай. Русларнинг адиби “Ёзувчиликнинг бир фоизи истеъдод, тўқсон тўққиз фоизи меҳнат”, деган экан. Ёзувчи учун истеъдод ҳам керак, тинимсиз меҳнат ҳам лозим. Лекин “1%+99%” тарзида эмас. Балки мутаносиблик “100%+100%” бўлиши керак. Лекин ҳаётда бу мутаносибликнинг бузилиш ҳоллари кўп кузатилади. Истеъдоднинг қай даражада берилиши ҳам Аллоҳнинг ихтиёридадир. Лекин озми-кўпми бўлган бу истеъдоднинг қандай ишлатилиши банданинг ақлига боғлиқ. Кузатамизки, қайсидир касб эгасига Аллоҳ улуғ истеъдод берган, лекин у ўзининг танбаллиги ёки мансабпарастлиги ёки маишатпарастлиги ёки дунёпарастлиги туфайли бу истеъдодни исроф қилади. Билиш жоизки, нон исрофи қанчалик гуноҳ бўлса, Аллоҳ берган истеъдодни исроф қилиш ҳам шунчалик гуноҳдир.
Баёним аввалида ўз уйимиз бўлмагани, беш фарзанд ижара уйларда туғилганини айтиб эдим. Акаларим ва опаларимдан фарқли ўлароқ, мен ижара уйда эмас, тоғамнинг хонадонларида туғилган эканман. Тоғам – Мирзакалон Исмоилий Иккинчи жаҳон урушида Сталинграддан Берлинга қадар бориб, сўнг маълум муддат у ерда хизматда қолганлар, аниқроғи, Берлинда ўзбек тилида газета чиқарганлар. У ерда хизматда қолишлари муносабати билан оилаларини ҳам Берлинга кўчириб кетганлар. Ёлғиз қолган Исмоилхўжа опоқ дадамга, хусусан, тоғамнинг ҳовли-жойларига қараб туриш мақсадида оиламиз