Ҳаёт қайиғи (1 китоб). Тохир Хабилов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Ҳаёт қайиғи (1 китоб) - Тохир Хабилов страница 19
Ҳозир Амир Темур ҳайкали ўрнатилган жой, рус подшоҳи даврида боғ бўлган экан, унинг эшиги тепасига “итлар ва маҳаллий аҳолининг кириши мумкин эмас”, деган эълон осиб қўйилган экан. Зулмкорлар халқимизни итга тенглаштириб, ана шундай хорлаганлар. Бугун айрим оилаларда, айниқса кўп қаватли уйларда яшовчилар орасида ит боқиш расм бўлган. Улар итларини истаган жойларида, ҳатто истироҳат боғларида ҳам сайр эттирадилар.
Англияда қабристонларга итлар билан кириш таъқиқланган экан. Бир корчалон ўлганидан кейин қимматбаҳо ити йўқолиб қолибди. Қидира-қидира, қабристонга боришса, ит хўжайинининг қабри тепасида ётиб ўлиб қолган экан. Итнинг бу вафодорлиги инглизларга таъсир қилиб, қабристонга итлар билан киришга рухсат этувчи қонун қабул қилишибди.
Бу хабарни газетада ўқиб, “Инглизлар адибимиз Шукур Холмирзаевнинг овчи ити ҳақидаги ҳикоясини ўқиганларида бу қонунларини олтмишинчи йиллардаёқ қабул қилишармиди”, деган ҳазилнамо хаёлга бордим. Шукур аканинг бу ҳикояларини ёш йигит чоғимда ўқиб ғоят таъсирлаган эдим. Мазмуни ҳалигача ёдимда…
Ўзини олий ирқ сановчи инглизларга тушуна олмайман. Итларга жон куйдирадилар, ҳатто бойларнинг ов чоғи итлардан фойдаланишларини ман этувчи қонун қабул қилдилар. Мушукларга ачинадилар…
Яқинда Англия жамоатчилиги ғазабланди: бир аёл қўшнисининг мушугини ахлат қутисига ташлаб юборибди! “Қандай бераҳмлик!” – деб айюҳаннос