Ҳаёт қайиғи (1 китоб). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ҳаёт қайиғи (1 китоб) - Тохир Хабилов страница 16

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ҳаёт қайиғи (1 китоб) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

style="font-size:15px;">      – Бахтимдан ўргилай, менам чироқчиликман, қайси қишлоқдансиз…

      Бунақа савол-жавобларга кўп гувоҳ бўламиз. Бир-бирини билиб қўйиш зарарли эмас. Лекин шундан сўнг маҳаллийчилик бошланса, ёмон.

      Ўтмишдаги ноиттифоқлик хасталигидан қалам аҳлининг қалби зир-зир титраган ва дардларини, ҳасратларини йиғлаб-йиғлаб қоғозга туширган. Сиёҳ билан эмас, юрак қони билан ёзилган сатрлар озми? Мумтоз адабиётимизни варақласак, қулоғимиз остида улуғлар оҳу фарёди жаранглайди.

      Тор кўнгуллик беклар, ман-ман деманг, кенглик қилинг,

      Тўқсон икки бовли ўзбек юртидур, тенглик қилинг…

      Шоир Турди бу сатрларни уч юз йил илгари эмас, бугун ёзгандай туюлмаяптими?

      Маҳаллийчилик миллатчиликдан ҳам баттар. Биз “миллатчилик” атамасини салбий маънода ишлатишга ўрганиб қолганмиз. Аслида бу атама ижобий маънони англатади. Яъни, миллатчи – бошқа миллатга нафрат кўзи билан қараб ўз миллатини кўкларга кўтариб мақтовчи эмас, балки миллати учун хизмат қиладиган, миллати учун жонини фидо қилишга тайёр шахс. Ўзга миллатга душманлик назари билан қаровчи одам нодондир, бадбахтдир. Чунки одам боласи, миллатидан, тилидан қатъи назар – Аллоҳнинг бандаси. Ҳар миллатда яхши одам бор, ёмони бор. Битта-иккита ёмонига қараб ҳаммасини ёмонга чиқариш ақлсизликдир. Чунки бошқа миллат вакили биздаги ёмонларга қараб, барчамизга нотўғри баҳо берса, қандай бўлади?

      Бу масалаларни ҳал этиш фақат сиётсатчиларнинг вазифаси эмас. Бадиий адабиёт зиммасида ҳам улуғ вазифалар бор. Рауф Парфи ёзганларки: “Адабиёт инсониятга миллий асосда туриб, умуминсоний қадриятларни улуғлаш, дунёдаги барча миллатлар тенг, барча миллатлар бир хил мавқега эга, барча халқлар учун имтиёз бир хил берилишини таъкидлаш учун керак”.

      Шаклланган миллат руҳи нималарда кўринади? Биринчи галда аҳилликда, бир-бирига бўлган меҳр-оқибатда. Бир-бирининг тақдирига лоқайд қарамасликда. Аслида дунёда яшаётган ҳар бир одам миллати, ирқидан қатъи назар, бир-бирига меҳрибон бўлиши шарт. Не афсуски, битта Ер юзида туғилиб, яшасалар-да, турли мамлакатларга бўлиниб олиб, ораларига чегаралар тортиб, таъбир жоиз бўлса, Аллоҳнинг мулкини ўзларича бўлиб-бўлиб олганлар. Бу ҳолатдан кўнглимиз оғригани билан, ожиз бандамиз, бирлаштириш қўлимиздан келмайди. Агар Аллоҳ ихтиёр этса, бир кунмас бир кун барча бандаларини меҳр-муҳаббат занжирлари билан бирлаштириб қўяр…

      Унгача эса… Дунёга назар солсак, турли мамлакатлардаги миллат руҳи ўзига яраша – бир жойда шаклланган, бошқа жойда одамлар бир-бирини қириб ётибди. 2010 йилда дунё аҳли Чили мамлакатидаги шахтада қамалиб қолган шахтёрларни қутқариб олиш жараёнини қизиқиб кузатди. Икки ойдан ортиқроқ вақт мобайнида дунё ахборот воситалари диққати шу жараёнга қаратилди. Бир неча минг метр чуқурликка йўл очилиб, ишчиларни бирма бир ер юзасига чиқариш бошланганда Чили халқи уйда ўтиролмади. Кечасию кундузи Худога нола қилиб, бечораларни қутқаришни сўради. Мамлакат раҳбарияти ҳам қутқариш жараёни бошланган

Скачать книгу