Ҳаёт қайиғи (1 китоб). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ҳаёт қайиғи (1 китоб) - Тохир Хабилов страница 11

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ҳаёт қайиғи (1 китоб) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

Раҳмондан)

      Нималарнидир ўйладим, нималарнидир ёзгим келди. Ижод ҳақида ўйлаганимда вужудимга қувват оқиб кираётгандай бўларди. Тезроқ туриб, тезроқ уйимга қайтиб, ёзув столига ўтиришни истардим. Хаёлимда икки-уч асарнинг чизгилари бор эди. Назаримда буларни ёзишга кучим етадигандай эди…

      Мен қадам ташлайман чайқалиб, секин.

      Оғриқдан юзларим буришар…

      Йиқилмак,

      тўхтамак – мумкинмас!

      Қаерга бўлса ҳам юрганим яхши…

      Менинг ҳар қадамим муқаддас,

      Менинг ҳар қадамим

      ўлимга қарши.

* * *

      Яшамоғим зарур ҳар дақиқани

      Ғазаб билан, севги билан тўлдириб.

      Дунёдаги барча қора нарсани

      Ёруғ лаҳзаларда ўлдириб.

      Токим

      Бош кўтариб қарай Қуёшга

      Токим кўзларимда ёнсин ҳақиқат.

      Токим тош мисоли тегмасин бошга

      Мен яшай олмаган ҳар бир дақиқа.

(Булар ҳам Шавкат Раҳмондан)

      Уйга қайтгач, кўрган-кечирганларимни ёзиш фикри яна уйғонди. Ўзимга бўлган ишонч қатъийлашди. Деганларки, одамнинг ўзига-ўзи ишониши гўзал фазилатдир. Бу фазилат ўз қобилияти даражасини билувчи кишиларга хосдир. Кишининг ўзига бўлган ишончи ўзгаларга бўлган ишончининг асосини ташкил этади. Ҳаёт йўлида учровчи кўпгина муваффақиятсизликнинг асосий сабабларидан бири кишининг ўзига ишонмаслигидан келиб чиқади. Чунки ўз-ўзига ишонч буюк ишларнинг энг биринчи зарур шарти ҳисобланади. Энг даҳшатли ишончсизлик эса – кишининг ўз-ўзига ишонмаслигидир. Шубҳа – хоин, дейдилар ва у одамни уриниб кўришдан, ҳаракат қилишдан қўрқитиб, эришиши мумкин бўлган кўп нарсалардан маҳрум қилади. Ўзига ишониш, ўз қадр-қимматини англаш ақлли одамни янада камтарин, шунинг баробаринда янада саботли қилади. Яна донолар деганларким: “Безбетлик ва мақтанчоқлик – жирканчлидир, бироқ ўзига ишонмайдиган, бу фазилатга эришиш учун ҳаракат қилмайдиган киши жирканчликда ундан қолишмайди”. Яна деганларким: “Кимки интилмаса, у ҳеч нарсага эришмайди, кимки шижоат кўрсатмаса, у ҳеч нарсалик бўлмайди, кимки ўзининг маънавий қувватидан фойдаланмаса, бу қувват уни тарк этади”.

      Ана шу ҳикматлар каминага далда берди. Лекин дастлабки услубдан воз кечдим, сал ўзгачароқ йўналиш маъқул келди-ю, иш бошладим. Аммо дастлабки ёзувларимни ташлаб юбора олмай, асар аввалига жойлаштирдим. Чунки ўша воқеа ҳам ҳаётимнинг бир зарраси эди. Асарнинг илк номи – “Сўнгги уч дақиқа ёхуд ўлимлардан олинган маънолар”ни сақлаб қолгим келди, фақат “Ўлимлардан олинган маънолар” эмас, “ҳаёт ва мамотдан олинмиш маънолар” десам мантиқан дуруст бўлурмикин, деган хаёлга бордим. Қўлёзмани бир неча киши ўқигач, асар номига эътироз билдирилди, мен уларнинг фикрини маъқулладим. Энди бу номдан совуқ нафас келиб тургандай туюлди. Ўйлай-ўйлай, хаёлимда туғилган номлар орасидан “Охирги манзил (Остона олдидаги ўйлар)”ни танладим. Агар умрни автобусдаги саёҳатга ўхшатсак, умр ўтган сайин бекатлар бир-бир ортда қолаверади. Киши истаса-истамаса, охирги манзилга

Скачать книгу