ГИНГЕМАНИНГ ҚИЗИ Биринчи китоб. С. Сухинов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ГИНГЕМАНИНГ ҚИЗИ Биринчи китоб - С. Сухинов страница 11

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
ГИНГЕМАНИНГ ҚИЗИ Биринчи китоб - С. Сухинов

Скачать книгу

қутилардаги жодугарлик ўтлари ва илдизпояларни ҳар томонга улоқтирди. Кейин Гингеманинг афсун китобини роса излади-ю, аммо ҳеч қаердан топа олмади.

      – Нарк, биз кетамиз, – асабийлашган кўйи деди Корина. – Бу исқирт уяда олиб кетишга арзийдиган нарсанинг ўзи йўқ экан!

      Темиртиш талмовсираб қолди. У ўзининг митти бекасини ёқтирарди-ю, лекин жодугарнинг ғазабидан қаттиқ қўрқар эди.

      – Биз қаёққа ҳам бора олардик? – иккиланиб сўради у. – Гингемадан қутулиб бўларканми?

      – Биз Бинафша юртга борамиз, – деди Корина егуликларни тугунига сола туриб. – Гингема бизни у ердан изламайди. У Бастинданинг ҳар куни ўз юрти сарҳадларини кўрикдан ўтказишини ва ҳеч қачон бирорта ҳам парини чегарасидан қўймаслигини яхши билади. Онагинам Учар Маймунлардан ўлгудай қўрқади ва шу боис ҳам… Вой, кечирасан Нарк!

      Қашқир Учар Маймунлар деган сўзнинг ўзидан қалтираб қолди. Шунда Корина унинг катта бўз калласини бағрига босди ва дўнг пешанасини меҳр билан силаб қўйди.

      – Қўрқма, мен сени ҳафа қилдириб қўймайман, – деди қатъий оҳангда. – Ҳар ҳолда камроқ бўлса ҳам жодулашни биламан-ку. Менга озгина муҳлат бергин, сеҳрлашни ўзлаштириб олай, ана ўшанда Бастинданинг кунини кўрсатиб қўямиз. Менга бемалол ишонавер, қачондир бир кун келиб мен саройда яшай бошлайман ва бутун Сеҳрли мамлакатга якка ўзим ҳукмронлик қиламан!

      Нарк у билан гап талашиб ўтирмади. Ғорда яшаш аллақачонлар унинг ҳам жонига тегиб бўлганди. У ўзи униб-ўсган қалин ўрмонларни қўмсар, ўзининг тўдасидаги шерикларини соғинганди. Балки Бастинда уларни ўз ҳолига қўйган ва Нарк яна темиртишларга етакчилик қилишига имкон туғилгандир?

      – Елкамга мин, бекақиз, – деди у кўзлари чақнаб. – Мен Бинафша юртга олиб борадиган яширин сўқмоқни биламан – уни ҳатто Гингема ҳам тополмайди.

      Бир неча кун ўтиб, жодугар ғорга кириш йўли яқинига қўнди. Унинг елкасида ўзи ўрмонда учратиб қолган қарға бор эди. Қуши тушмагур тасаввурга сиғмайдиган даражада ақлли чиқиб қолди. У жодугарга қачонлардир Айлана Дунё тоғлари яқинида ўсиб турган учта азим қарағайларнинг ковакларида яшаган қари уккиларнинг уяларини тинтиб кўришни маслаҳат берди. Айтишларича, ўша уккилардан бири бир даврлар Торннинг қасрига қатнаган экан.

      Гингема қарғанинг айтганини қилди. У ўзининг супургисида юқорига кўтарилди ва узоқ вақт қарағай ковакларини титкилади. Қарға Қарроқ уни алдамаган экан – жодугар уяларнинг бирида Торннинг афсунлар китобини топди! Унда эса кампир анча вақтдан бери излаб юрган жоду бор экан – бутун дунёни остин-устун қилиб юборишга қодир бўлган қудратли бўронни уйғотиш афсуни.

      Гингеманинг кулгиси қарағайзорда узоқ вақтгача жаранглаб турди. Энди тамом! Тез орада Катта дунё одамлари ер юзидан супурилади! Гингема шу пайтгача ўзи тортган хўрликлар учун ҳаммасидан қасос олади! Кейин эса анави сурбет қўшни парилар билан ҳисоб-китоб қилиш навбати келади.

      Бошқа ковакда Гингема яна бир қимматли ўлжага эга бўлди – кумуш ковушчалар. Торннинг китобида ёзилишича, улар истаган кишини

Скачать книгу