Қашқадарё воҳасининг бахши-оқинлари.. Норқизил Кенгбоев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қашқадарё воҳасининг бахши-оқинлари. - Норқизил Кенгбоев страница 15

Жанр:
Серия:
Издательство:
Қашқадарё воҳасининг бахши-оқинлари. - Норқизил Кенгбоев

Скачать книгу

куйларининг билимдони ва ижодкори сифатида достон ва термаларни хилма-хил куйларда ижро этарди. Одатда халқ бахшилари достонларни 7-8 куйда ижро этганлари ҳолда унинг куйлари ниҳоятда кўп ва хўб эди. У достон ижросига чанқовузни олиб кирган ва унинг жўрлигини таъминлаган ягона бахшидир. Гарчи бундай ҳолат эпик анъанада илгари учрамаган бўлсада, уни дадил экспримент сифатида баҳолаш мумкин. Чунки сўзда бадиҳа етакчилик қилган қаҳрамонлик эпоси ижросида иккинчи мўсиқа асбоби жўрлигини таъминлаш бахшидан жуда юксак маҳорат талаб қилади. Қодир Раҳим ўғли ана шундай маҳоратли ижодкор эди.

      Қодир бахши ижодида "Ойчинор" достони алоҳида ажралиб туради. Достоннинг ўзига хослиги шундаки, унда бобокалонимиз Бобурнинг мураккаб тақдири ҳикоя килинган.

      Маълумки, Бобур улуғ саркарда бўлиш билан бирга адабиётимиз тарихида ўзининг ўлмас адабий мероси билан ўчмас из қолдирган буюк сиймодир. Бобур шахсининг халқ оғзаки ижодида илк бор ёритилиши ёзма адабиётимиз учун ҳам муҳим манба бўлиб хизмат қилиши табиий.

      "Ойчинор"-тили, ижро услуби жиҳатидан ҳам ўзига хосдир. Достонда Ойчинор иомли ўзбек қизининг гўзал қиёфаси, босқинчилар билан мислсиз жангдаги жасорати куйланади. Достон Ойчинорга қисқача таъриф бериш билан бошланади. "Холиёрнинг пешонасида бир қизи бор эди. Отини Ойчинор дер эди. Ўн еттига тўлган эди. Худо ҳамма ҳуснни унга берган эди. Қадди – қомати ҳуснига мос тушган эди, чеккасидаги кокили эгнидан ошган эди".

      Достоннинг тили самимий, содда, халқимизнинг сўзлашув услубига яқин. Ҳар бир сўзга халқ донишмандлиги сингдирилган. Шоирнинг шеърий мисралари ҳам гоҳ ўйноқи, гоҳ майин, гоҳ кинояли, гоҳо мунгли…

      "Қабатида отаси ойдай бўлди Ойчинор,                         Биясига эргашган тойдай бўлди Ойчинор".

      Қодир бахши қисқа умрида халқ ичида кўп бўлиб, халқимизнинг мақол ва маталларига бой тилини тинимсиз дилига муҳрлади. У достонларида юзлаб халқ мақолларидан ўринли фойдаланибгина қолмасдан, ўзи ҳам ўнлаб янги мақол ва ҳикматли сўзлар яратди:

      Тўда – тўда қизларга-я, оҳува,                          Бир тўдана тол керага, оҳува,               Заҳари бор замбиргая, оҳува,                          Ширин – шакар бол кераг-а, оҳува.

      Бол – болгина, болгина-я, оҳува,        Сой бўйида толгина-я, оҳува,             Қизни сулув кўрсатар-а, оҳува,                     Ўнг бетида холгина-я, оҳува.

      Бу ўринда Қодир бахши фақат оҳанглар товланишинигина эмас, балки маънолар товланишини ҳам юзага чиқарган.

      Аслим пари Кўҳиофдан бўламан,             Қиш қиларман баҳор бўлса фаслингни.

      Бу Ойчинорнинг атайин, жўртакка айтган гаплари. Эътибор қилинг, инсон умри фаслларга менгзалади. Баҳор – гуркираб турган даври бўлса, қиш – инсон ҳаётининг сўнгги манзиллари

Скачать книгу