Қашқадарё воҳасининг бахши-оқинлари.. Норқизил Кенгбоев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қашқадарё воҳасининг бахши-оқинлари. - Норқизил Кенгбоев страница 20

Жанр:
Серия:
Издательство:
Қашқадарё воҳасининг бахши-оқинлари. - Норқизил Кенгбоев

Скачать книгу

ўтириб олардим.

      Ҳам соз, сўзнинг унчалик фаҳмига етмасамда, давра тарқамагунча жойимни тарк этмасдим. Шундай гаштакларнинг бирида меҳмонхона тўлиблар кетди. Кўпчилик ичкарида жой етишмаслигидан айвонда чордона қуриб ўтиришди. Мен ҳам уларнинг сафига қўшилиб олдим. Отам шу куни ҳар кунгидан ҳам жўшиблар айтди, дўмбира сайради десам кам бўлар, бир парча ёғоч нолалар қилди.

      Ўтирибман, вужудим зир қаҳшаб, достоннинг охири кўринмас, одамлар тарқалишни хаёлларига ҳам келтирмасди. Олти ёшли гўдак, туриб кетай десам даврани кўзим қиймайди, тун ярмидан оққанда уйқу элитибди. Онам секингина кутариб, жойимга келтириб ётқизибдилар. Кўп ўтмай уйғониб кетибман, дўмбира овози баландлагандан, баландлаб борарди, сакраб ўрнимдан туриб:

      – Достон эшитмоқчи эдим, мени ким бу ерга келтирди? – деб хархаша қилган чатағин даврага бориб қўшилибман.

      Отам бирров ҳовлига чиққанларида яна кўзим илинган экан.

      – Болангга қарасанг бўлмайдими, – деб онамни койибдилар.

      – Нима қилай, боя жойига кўтариб келгандим, уйғониб кетиб, тоза ғингшиди, охири "Бор-ей, уйқудан қолсанг ўзингга", деб чиқариб юбордим.

      Отам:

      – Бунингнинг қулоғи дўмбирадан бошқа нарсани эшитмайди. Майли сен дамингни олавер, Қаҳҳорни ёнимга олиб кираман, ётса ичкарида ётар, – дебдиларда,мени меҳмонхонага олиб кирибдилар…

      – Мен достон куйлашни бешикдалик чоғимдаёқ ўрганганман, – деди Қаҳҳор бахши отамерос дўмбирасини созлай туриб-отам қирқ ёшга тўлганида бахшичиликнинг энг юқори поғонасини забт эта олган. Негаки шу ёшида мамлакатимиз бахшилари орасида энг кўп – 74 та достонни ёд олган ва эл орасида куйлаган. Рости, дўмбиранинг саси қон – қонимга сингиб кетган. Бусиз ҳаётимни тасаввур этолмайман.

      – Болалигимизда уйимизга Қашқадарё ва Сурхондарёнинг барча туманларидан отамнинг шогирдлари тез – тез келиб турарди. Тонгга давур достонлар куйлашарди. Отам ўзи раҳмдил, бироқ талабчан устоз эди. Қай бир шогирдини баҳсу беллашувда рағбатлантирса, бошқасини жазоларди. Жазога тортилган шогирдларини айтишувдан сўнг алоҳида олиб қолиб, батафсил тушунчалар берар, узр сўрашни ҳам унутмас эди. Отамнинг ана шу хислатларими, шогирдларига ёқиб тушиб, устозидан ҳеч ҳам хафа бўлмасди. Аксинча, атрофида парвона бўлаверарди. Отам шогирдларини, баъзида мени ҳам ёнига олиб, ҳафталаб, ойлаб элнинг тўю маъракаларида хизматда бўларди. Бу эса биз учун "Маҳорат мактаби" вазифасини ўтарди. Нимаики ўрганган ва билган бўлсам, отам ва шогирдлари ёнида юриб, илғаб олганман. Отам зеҳнимга кўп бора тасанно айтгани ёдимда. Бугун шогирдларимдан ҳам шуни талаб қиламан. Чин бахши халқона бўлади. Халқона дегани бу туғма талант дегани. Бахшига Худо истеъдод бермаса бахши бўлмайди.

      Қаҳҳор бахши, умуман, Раҳимовлар сулоласи ҳақида гап кетганда, дастлаб унинг падари Қодир бахши Раҳим ўғли, бобоси Раҳим бахши, катта боболари Жоббор бахшиларни эсламасликнинг сира иложи йўқ. Негаки, улар ҳаёти мазмунини бахшичилиқдагина деб билмасдан,

Скачать книгу