Тахмина. Солих Каххор

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тахмина - Солих Каххор страница 20

Жанр:
Серия:
Издательство:
Тахмина - Солих Каххор

Скачать книгу

учрашиб қолармиз. Фақат… менга ростини айтинг, бу ерга қандай ниятда келгансиз? – Сендан яширмайман. Мен бу ерга чиндан ҳам Саттор шўрбалиқни қидириб келувдим. Келиб, мана, тасодифан сен билан учрашиб қолдим. – Барибир, сир тутяпсиз. Лекин мен ҳеч нарсадан қўрқмайман. – Бундай гапларни қўй, Тахмина. Аксинча, мен сенга кўмаклашай деяпман. Юрагингда армон бўлиб турган нарсаларни яширмасанг бас.

      – Қўйинг. Бу ҳақда бошқа гапирманг, Собир ака.

      Орага сукут чўкди. Аста ўрнимдан туриб, сигарет тутатдим. Унга ҳам узатдим. Кейин Тахминадан эҳтиёткорлик билан «дядя Доник» ҳақида сўрадим:

      – Яқин одам эди… Лекин ҳамма касофатларни уйимизга ўша бошлаб келди…

      – Тушунмаяпман. Қандай қилиб яқин одамларинг?

      – Ҳа, шунақаси ҳам бўларкан. Уйимизда рўй берган воқеаларни сўзлаб беришга тилим ожизлик қилади. Айниқса, дадамнинг ўлимидан кейин…

      – Даданг тўртинчи қаватдан ўзини ташлаб юборганидан хабардорман. Ўша кеча маст-аласт келгани-ю, аянг билан жанжаллашиб қолгани, кейин ўша айвонга олиб чиқиб ётқизганингни ҳам эшитганман. Фақат… бу фожиа қандай содир бўлганини билмайман.

      – Бунисини ўзимиз ҳам билолмасдик. Дераза илгакларини солиб қўйганим аниқ эсимда. Яна ким билади дейсиз. Қисмат шу экан.

      – Ўшанда… сени энг яқин одамингдан ажралиб қолиб, қандай аҳволга тушганингни тасаввур қилолмайман, Тахмина.

      – Бунисини асти қўйинг. Ўша кунлар ёдимга тушса, ҳали-ҳали бу дунёга сиғмай кетаман. Нега шундай бўлди? Бу кўргиликлар биз учун қаердан келиб қолди? Мен бу саволларга ҳозиргача жавоб қидираман.

      – Ҳа, Тахмина. Сен бу саволларга албатта жавоб топишинг керак. Бундан ўзинг тегишли хулосани чиқариб оласан.

      – Хулоса… Мен учун энди ҳаммаси кеч бўлган, Собир ака.

      – Ундай дема. Сен ҳали… ўн гулингдан бир гулинг ҳам очилмаган ёш ниҳолсан.

      Тахмина юзимга истеҳзоли нигоҳ ташлаб қўяди.

      – Қўйинг бу гапларни. Сиз мен ҳақимда ҳали ҳеч нарса билмайсиз. Мен унга «Билишни ҳам истамайман. Кел, яхшиси, ўтган гапларга саловат дейлик-да, энди буёғини ўйлайлик», – демоқчи ҳам бўлдиму, бироқ ўзимни тийдим.

      Мен ҳозир қаршимда ўтирган, кутилмаган тасодиф туфайли дуч келиб қолган таниш Тахмина ҳақида, «Мен учун ҳам энди ҳаммаси кеч бўлган» деб турган ана шу ёшгина инсон ҳақида кўпроқ нарсани билмоқ иштиёқида эдим.

      – Эҳтимол шундайдир. Лекин ҳамма нарсага қўл силтаб, кўркўрона умр ўтказиш билан иш битмайди, Тахмина.

      – Билмадим. Бир кам дунё, деган гап ҳам бор-ку, ахир. Худо ўзи уни ундай, буни бундай қилиб яратипти. Насиб этганига шукур қилиб яшашдан бошқа чора йўқ, Собир ака.

      – Фикрингга қўшилмайман, Тахмина. Биз яшаб турган дунё аслида комил дунёдир. Аммо уни ўзимиз емириб-кемириб, кемтик қилиб қўямиз-да, кейин уни бир кам дунё экан, деб ўтираверамиз. Ваҳоланки, ҳеч ким осмондан донишманд ёки жаллод, тақводор ёки… фоҳиша бўлиб тушмаган. Бу дунёда ҳар ким ўз йўлини ўзи белгилайди. Кимдир Раҳмонга эргашади, кимдир Шайтонга…

      Тахмина

Скачать книгу