Тахмина. Солих Каххор
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Тахмина - Солих Каххор страница 24
– Мабодо… сиз ўзингиз ноҳақ бўлсангиз-чи? – босиқлик билан сўради Олим ота.
– Мен етимликда ўсганман. Мутеликка, муҳтожликка, ноҳақликка болаликдан кўникканман. Меҳнатим билан, фақат ҳалол меҳнатим билан, ҳамиша бош эгиб, «лаббай» деб кун кечириб келган йигитман. Ана шу аҳволимга денг… Худо менга жуда кўп йигитларнинг қўли етмайдиган баландликдан бир лолани насиб этдики, мен энди бир умр унинг пойида елиб-югураман. Лекин у мени тушунмайди. Қадримга етмайди, хўрлайди…
– Болалар…
– Бир қиз, бир ўғлим бор эди. Хотинимнинг касофатидан ўғилчамни ток уриб ўлиб кетди. Ёруғ дунёга бергусиз бир қизчам қолган энди. Мен усиз яшолмайман, ана шу қизчамни деб ҳар қанча уқубатларга чидашга тайёрман.
– Агар ҳақиқатан ҳам шундай бўлса, энг катта айб яна ўзингизда. Собир Олим отага ҳайрон боқиб қолди.
– Ҳа, худди шундай, – деди чол ўз фикрини таъкидлаб. Оиланинг тинчлигию нотинчлигиям, хотин кишининг эри билан яхши-ёмон муомаласиям, ҳаммаси, энг аввало, эркак кишининг ўзига боғлиқ. Буни унутманг, болам.
– Ҳа, энди… бу гаплардан мениям оз-моз хабарим бор,–мужмалланди Собир.–Лекин гап бошқа-ю, ҳаёт, тақдир бошқа экан…
– Тақдирга тан бериб яшайверганингиздан ана шу аҳволга тушиб қолибсиз, – унинг сўзини бўлди Олим ота. – Оллоҳ ўз бандаларини эркагу аёл қилиб яратиптими, бас, эркак ўз ўрнида, аёл ўз ўрнидан жилмайроқ турсин. Эркак киши эркаклик бурчини, аёл киши аёллик бурчини бажариши лозим. «Ҳадеганда аёлларнинг ишини қилиб кетаверадиган эркакларга, ҳадеганда эркакларнинг ишини қилиб кетаверадиган аёлларга яқинлашмангки, гуноҳ орттирасиз. Улар эркаклик билан аёллик ўртасида вужуд топиб қолган ожиз табиатли бандалардир», дейилган ҳадис бор. Айтмоқчиманки, соғлом эркак гапирса – овози, қадам босса – оёғининг гурсиллаши анча жойдан эшитилиб турсин. Рўзғорнинг, оиланинг бошлиғи, подшоси – эркак киши. Подшо бир четда қолиб, унинг тожини хотини бошига илиб юрса, бундан ортиқроқ шармандалик йўқ.
Аёл эса оиланинг хазинабони, фарзандларнинг онаси, эркак кишининг умрига, мартабасига, молу дунёсига барака киритувчи фариштадир. Аёл, агар чиндан ҳам мўътабар, муқаддас аёл номига муносиб бўлса, у болаликданоқ ана шу руҳда тарбияланиб келган бўлса, бундай жуфти ҳалолни ҳар қанча қадрласангиз шунча камдир. Аммо у аёллик шаънига иснод келтирса, оилада ўз ҳукмини ўтказмоқчи бўлиб, эркаклик вазифасига даъво қилгудек бўлса, рўзғорнинг, тирикчиликнинг иссиқсовуқларига бардош беролмай инжиқликлар зоҳир этса, бундай аёлни ўз вақтида жазолаб, лозим келганда хипчин билан савалаб ҳам туриши керак. Лекин ҳар қандай шароитда ҳам рўзғорни бузиб юборишга шошилманг. Токим сиз дуч келган балога бошқалар дуч келмасин. Отадан ёки онадан тирик етим яшаётган болалар сони кўпаймасин.
Биз Олим отанинг ўгитларини худди эртакчи донишманд олдидаги болалардек «миқ» этмай тинглаб ўтирардик. Собир ҳам жим, у дераза ёнига ўтволиб чуқур-чуқур сигарет тортарди.
– Кўпроқ гапириб юбордим, маъзур тутасиз,–деди