Тахмина. Солих Каххор

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тахмина - Солих Каххор страница 21

Жанр:
Серия:
Издательство:
Тахмина - Солих Каххор

Скачать книгу

бир ўзи яшаркан. Ичкарига кирдик. Самад ҳалиги одамга: «Амаки, мен мана шу қизни яхши кўриб қолдим, унга уйланмоқчиман», деди. Уй эгаси унга қовоғини солди. «Ҳеч тинч юрмадинг-юрмадинг. Ахир бинойидек хотининг, қўчқордек ўғилчанг бор-ку?»–деди. Ўзи эса менга ўғринча тикилиб, ютиниб-ютиниб қўяди. Назаримда, қани энди еб қўйсам, дейди ер ютгур. Самад бўлса: «Гап битта. Мен хотинимдан ажралиб, шу қизга уйланаман. Бугунча жой бериб, икковимизга хутба ўқиб қўшиб қўйсангиз бас», дейди. Кейин чолни олдига бир даста пул ташловдики, ўшандан кейин унинг дами ичига тушиб қолди.

      Бир зумдаёқ уй эгаси Самад иккаламиззи никоҳ қилиб қўйди. Ўзимча кулиб ўтирипман. «Бунақа никоҳларди қанчасини кўрдиму. Мени совунимга ҳали кир ювмапсанлар», деб қўяман ичимда.

      Шундай қилиб, ҳалиги одам денг, ўз ҳолича домла экан. Ўшетдаги ароқ дўконида қоровул бўлиб ишларкан. Узундан-узоқ «қироат» ҳам қилди. Кейин Самад олиб борган пакетидан майда-чуйдаларни чиқарди. Маишат қилдик. Чолгаям икки юз граммча коньяк ичкизвордик. Маст бўлмайди қурғур. Ичишга ичиб ўтирипти-ю, нуқул мусулмончиликдан гапиради. Ҳаром-ҳариш юрманглар. Шайтонга сўз берманглар, Иймонли бўлинглар, дейвериб энсамни қотирди. Ичмасаям гўрга эди, ачиб-сасиб ўтирипти, нуқул сонимга қараб қўяди. Менам жўрттага битта оёғимни унга томон узатиб ўтирдим. Пичоқсиз сўйдим сволочни!

      Ўша кеча алламаҳалда қўйнимдан Самад чиқиб кетди. Уйдан пул олиб келаман, эрталабданоқ янги рўзғор учун жой ҳозирлаймиз, у-бу сотиб оламиз, деди. Рози бўлдим. Мен учун энг зарури пул эди. Уйни эгасиям уни «Бўпти, бўпти, буёғидан хотиржам бўл», деб чиқарворди. Бир вақт нима бўлди денг, ётган жойимга оқ иштон-у майкачан бўлиб ҳалиги чол кириб келса борми! Шундай бўлишиям кўнглимга келувди. Гапни қисқаси, у мени нариги хонага олиб ўтиб, битта қутичани очиб кўрсатди. Қарасам, ҳазилакам пул эмас, «Керагича ол, фақат бу кеча меники бўлсанг бас», дейди. Бўпти, дедим.

      Тахмина ўзича мириқиб кулиб олди. Кейин «Кечиринг, Собир ака, энди буёғини эшитинг», деб қўйди. Мен Тахминанинг ҳикоясини эмас, шундай ёш ва гўзал хилқатнинг ана шу воқеани ҳеч бир ийманмай, ҳузур билан нақл қилиб бераётганидан ҳайратланиб, ўй суриб ўтирардим. – Чолга яна қолган коньягимиздан бир стаканча ичкизвордим. Ичига ўзим билан олиб юрган уйқу доридан ҳам қўшдим. Жони қаттиқ экан, ҳолдан тойдириш анча қийин бўлди. Бечора нуқул «Эҳ» дейди, «дод» дейди, жиннига ўхшаб йиғлайди. Мен жўрттага қочаман, у қувлайди. Мушук-сичқон ўйнаймиз. Тутиб олса, мени қучоқлайди, рўпара келган жойимни тишламоқчи бўлади. Охири бориб, мен уни от қилиб устига миниб олдим. Ўпкаси шишиб, эмаклаганча мени бу хонадан у хонага, у хонадан бу хонага олиб ўтади. Сал секинлагудай бўлса, «Чуҳ!» деб кетига шапатилайман.

      Ахийри ўлгудай чарчаб, уйқу дориям таъсир қилди шекилли, «шилқ» этиб ётиб қолди. Қутичадаги пулларнинг ҳаммасини олдим. Ўзини атайлаб ана шу ҳолида, яланғоч қолдирдим. Самад кириб келса, ўз кўзи билан кўрсин, дедим. Дарвозаниям бекитмай чиқдим. Саҳарги поездга ўтириб, бошқа шаҳарга ўтиб кетдим…

      Мен шу пайт бир вақтлар ўзим

Скачать книгу