Тахмина. Солих Каххор
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Тахмина - Солих Каххор страница 26
Ўз хонамга ўтиб, оз-моз ухлаб олмоқчи бўлдим. Ўша ётганимча эрталаб, дадам билан аямнинг ўзаро шовқинидан уйғондим. Бошим арининг уясидек гувилларди. Кўз очмасдан индамай ётавердим.
– Кеча меҳмонларди олдида индолмадим, – дерди дадам. Қайси ақлу фаросат билан ёш болага, ўз фарзандингизга заҳар бериб ўтирибсиз?!
Гап нима устида бораётганлиги аямга маълум эди шекилли, у ҳам бўш келмади:
– Ичган бўлса, ҳаммаси бўлиб икки бокал шампан ичгандир. Шунгаям ота гўри қозихонами? Энди, ақлу фаросатдан гап кетгудек бўлса, сиз бир чеккага чиқиб турсангиз бўлармиди…
– Тўғри айтасан,–дадам энди уни сансирай бошлади, ақлу фаросатим етарли бўлганда мен сени аллақачон таъзирингни бериб қўярдим. – Нима, нима?! Сен мени таъзиримни бериб қўядиган бўлдингми ҳали?! – Аям ҳам сенсирашга ўтди. – Тушингни бориб сувга айт. – Сендақа оналарни тағинам ер кўтариб турганига ҳайронман… Ўрнимдан туриб бориб уларни ажратай десам, беҳол ётибман, ёстиқдан бош кўтаролмайман. Дамимни ичимга ютиб, росаям йиғлаганман ўшанда. Ёстиқларим кўз ёшимдан жиққа ҳўл бўлган.
Дадам билан аям ўша воқеадан кейин бутун ҳафта давомида гаплашишмади. Навбатдаги дам олиш куни уйимизда уларнинг улфатлари тўпланиб қолишиб, қўярда-қўймай яраштириб кетишди. Лекин дадам менга ўша кунлари: «Иккинчи марта ичкиликни оғзингга оладиган бўлсанг, қаттиқ хафа қиламан», деб танбеҳ берди. Танбеҳ беришга берди-ю, аммо ўшандан кейин ўзи билан ўзи бўлиб кетиб, менга унчалик эътибор бермайдиган бўлиб қолди.
– Эҳтимол, бунинг учун бирон жиддийроқ нарса сабаб бўлгандир? – Ўша Сурайё бир куни уйимизга келиб, аямга қаёққаям бориб келамиз, деди. Аям кўнди. Бир зумдаёқ пардоз-андозини жойига қўйди. Чиқиб кетатуриб аям менга: «Даданг сўраса, Сурайё билан бешик тўйига кетишган, дейсан», деб тайинлади. Мен энди унчабунча нарсанинг фарқига етадиган бўлиб қолганман. Аям мабодо бирон жойга индамай кетиб, у ердан кеч ва ширакайф қайтадиган бўлса, дадамнинг ўти чиқиб, ўртада жанжал кўтарилишини яхши биламан. Шунинг учун ҳам бунинг олдини олиш пайидан бўлардим. Айб кўпинча аямда бўлгани учун, мен уни хаспўшлашга, аямнинг ёмонини яшириб, яхшисини оширишга мажбур эдим…
Аямнинг яна бир одати бор эди. У мен билан худди катталардек муомала қиларди. Мени ёшимдаги қиз болаларга айтиб бўлмайдиган, аёлларга алоқадор жиддий гаплардан ҳам хабардор қилиб турар, «Сен менинг ёлғизимсан. Зарур нарсаларни қанчалик эртароқ билиб олсанг, шунчалик яхши бўлади», деб турарди.
Иккаламиз худди сирдош дугона ҳам эдик ва шу боис, ҳақминоҳақми, мен унга барибир ён босардим, ҳимоя қилардим.
Ўша куни дадам ишдан одатдагидек кеч қайтди, лекин аямдан дарак бўлавермади. Овқатимиз стол устида қолиб кетди. Дадам туз тотмади. Айвонга чиқиб олиб, сигарет тутатишдан бўшамади. Менинг ўзим ҳам бўғилиб кетдим. Лекин сир бой бермасликка ҳаракат қиламан. Дадамни ловуллатиб, аямга таҳдид солиб турган нохушликни кучайтириб юборишдан