Тахмина. Солих Каххор

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тахмина - Солих Каххор страница 29

Жанр:
Серия:
Издательство:
Тахмина - Солих Каххор

Скачать книгу

бери Собирингизга уй чўриси бўлиб келганим етар. Бетон қафасда ўтиравериб рангларим заъфарон тортиб кетди. Ҳозир энди ана шу иш баҳона тоза ҳавода уни-буни кўриб, кўнглим ёзилиб юрипти…

      – Мен сизга тоза ҳавода кўпроқ юрадиган бошқа иш топиб бераман. Тагингизда машина, шопири минан, ёнингизга энг яқин дугонангиз Сурайёни олволасиз.

      – Вой, қандай яхши! – қувониб кетди аям. – Даромадиям ёмон эмасдир?

      – Уёғини ўзим ҳал қиламан. Так что, давайте, эртагаёқ ишдан расчёт қилиб, Сурайё икковларинг олдимга ўтинглар.

      – Бўпти. Лекин нима иш қилишимизни айтмадингиз-ку?

      – Буниси кейин. Қулоққа айтилади… – дяд Доник шундай дея менга қараб қўйди-да, яна қўшимча қилди: – Тахминадан хавотир олманг. Уйда ёлғиз қолиб зериккудек бўлса, уни ўзим билан бирга олиб юраман. Менинг жўрам Собир билан эса ишларинг бўлмасин. У ҳозир Машраб қаландар, қаерда ва нима билан овуниб юрсаюраверсин. Унга ҳам ўзим кўз-қулоқ бўлиб тураман.

      Шундай қилиб, аям универмагдаги ишини йиғиштирди. Ростдан ҳам Сурайё икковлари шахсий «Жигули»да юрадиган бўлишди. Шопирлари Мелиқўзи деган бир йигит эди, икки гапнинг бирида «аканг қоқиндиқ» деб туриши ҳечам эсимдан чиқмайди.

      Аямнинг дадамгаям, менгаям тушунтиришича, Сурайё икковларини дяд Доник ўз ишхонасига назоратчи қилиб олипти. Булар «точкаматочка» юришиб қанча бензин пулга, қанча бензин талонга сотиляпти, ўғирлик бўляптими-йўқми, шуларни текширишармиш.

      Мен эҳтимол шундайдир, деб ўйлайман. Лекин дяд Доник «қулоққа айтилади» деган асосий ишлари нимадан иборатлигини билолмай қолавердим. Дадам эса, аямни яна Сурайё билан бирга юриб, бирга ишлашини эшитгандаёқ жаҳли қўзғаб: «Бу иш яхшиликка олиб бормайди», деди. Лекин дяд Доникка индолмади, аламини ичига ютди. Биз учун сезиларли янгилик шу бўлдики, аям бензинфурушларга «назоратчи»ликка ўтганидан кейин пулимиз кўпайиб қолди. Аям энди катта-катта харид қиладиган, ўзигаям, менгаям қимматбаҳо кийимкечаклар сотиб оладиган бўлди. Ҳатто дадамга Австрия пальтоси билан бошига норка телпак олиб берди. Лекин дадам бу нарсаларни бир мартагина кўчага кийиб чиқиб, маст ҳолда йўқотиб келганидан кейин аям унга тамоман қарамайдиган бўлиб қолди.

      Шанба-якшанба кунлари бизникида «праздник» бўлиб кетарди. Уйимизда янги-янги, бир-биридан чиройли, ёш-ёш қиз-жувонлар тўпланадиган бўлиб қолди. Улар кўпинча «аканг қоқиндиқ»нинг машинасида келиб-кетишарди. Кечқурунга бориб дяд Доник ўзининг бир-иккита катталари билан кириб келишар ва ҳалигилар билан тонготар маишатлар бошланиб кетарди.

      Мен уларнинг атрофида ўралашиб юраверардим. Кўнглим тусаганда ҳатто вино ёки шампан ичишим, ғалати-ғалати видеофильмларни, эркагу аёлларнинг бир-бирларига ёпишиб ўйинга тушишларини истаганимча томоша қилишим мумкин эди. Дадам бечора жуда тез маст бўлиб қолар, уни дарров айвонга олиб чиқиб ётқизиб қўйишарди. – Нега энди ётоқхонага эмас? – жўрттага сўрайман Тахминадан. – Аям билан дадам ётадиган каравот…

Скачать книгу