Тахмина. Солих Каххор
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Тахмина - Солих Каххор страница 32
Дяд Доник ўзи ҳам ечиниб, битта плавкада қолди. Шунда унинг анча бўғриқиб турганини сездим-у, лекин эътибор бермадим. Бундай нарсаларни видеоларда кўравериб кўзим қотиб қолган. «У ахир эркак киши-да», деб қўйдим ўзимча. Кейин мен ҳам ҳеч қандай ўй-хаёлга бормаган ҳолда ечина қолдим. Дяд Доник менинг жуссамни чўмилиш кийимида биринчи марта кўриши эди. Сонларимга, белим, кўкракларимга тикилганча шам қотиб қолди.
– Тахминочка, зап чиройлисан-да!–деди у ўзини тутолмай.–Бу сенинг бахтинг. Худо берган бахтинг.
Мен унга жавобан кулиб қўя қолдим. Кейин қармоқларни тахтлаб, балиқ тутишга киришдик.
Балиқ овиям осон иш эмас экан. Сув кечавериб, сувга тикилавериб қон бўлиб кетдим. Дяд Доник буни сезиб турипти, лекин «яна озгина сабр қил, Тахминочка. Ҳолдан тойсанг, кейин мириқиб дам оласан», деб қўяди. Икки-уч соатча уриниб, ўнтагина бодрингдай-бодрингдай балиқ илинтирибмиз.
– Бас, шуниси етарли,–деди бир вақт дяд Доник.–Энди музикангни қўйвор. Қоринлар ҳам оч қолди…
Ҳали айтдим-ку, дяд Доник биз учун кимлигини.
У аямнинг ҳам, менинг ҳам бирон-бир илтимосимизни, бирон-бир истагимизни ерда қолдирмай, сўзсиз бажариб келган одам. Дяд Доник учун «Йўқ. Бу нарсани иложини қилолмайман», деган гап тамоман бегона эди. Шунга кўра, биз учун ҳам унинг гапи–гап, унинг раъйига, хоҳишига қарши иш тутиб, дилини оғритиб қўйишдан чўчир эдик.
Ҳозир ҳам, мен уни астойдил яхши кўриб, ҳурмат қилишимдан, унга энг яқин одамимдек ишонганимдан ўзимни бемалол қўйвориб, эркин қушдек яйраб ўтирибман. Адёлнинг икки четида оёқларни бемалол узатиб ёнбошлаб олганмиз. Дяд Доник менга бошдан-оёқ зимдан назар ташлаб қўяди. Буни сезиб турибман. Лекин ишим йўқ. Ўртада ноз-неъматлар, магнитофонда Шерали «Дунёни қизғанма мендан» деб жон куйдириб ётипти.
– Афсус, афсус, сенга шампан олволиш эсдан чиқипти-я,дейди дяд Доник коньякни очаркан.–Ҳа, майли, оз-моз шунисидан қуйиб бераман…
– Дяд Доник, мен ичмасам-чи?–дейман унга беозор оҳангда.–Ўзингиз биласиз-ку, менга бунақа нарсалар мумкин эмас…
– Ким айтди, мумкинмас, деб? Дуппа-дуруст ичятувдинг-ку?
– Ҳа энди, баъзан вино…
– Винони алкашлар ичади. Унга ўрганма. Ичсанг, оз-моз коньяк ич. Қизларга шуниси ярашади.
– Йўқ, дяд Доник. Хафа бўлманг…
– Гапимни қайтарма. Маст бўлиб қолсанг, ўзим кўтариб кетаман. Буёғидан хотиржам бўл.
Шундай қилиб, дяд Доникнинг раъйини қайтара олмадим. Икки марта тортиниброқ, чўчиброқ ичганимдан кейин, уёғи силлиқлашиб кетипти. Ўзимда йўқ хурсандман. Атоникида иситмалаб ётган аям ҳам хаёлимдан кўтарилган, ҳозир дунёда гўё дяд Доник икковимиздан бўлак ҳеч ким йўқдек эди.
Бир вақт у ўрнидан туриб музикани алмаштирди. Танцага тушадиганини қўйди. Кейин менинг қўлимдан беозор тортиб,